Бош саҳифа / Очиқ маълумотлар / Асосий давлат дастурлари кўрсаткичлари
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Асосий давлат дастурлари кўрсаткичлари

 

Маълумотлар тўплами номи:

Андижон вилоятини 2017 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида  амалга ошириладиган лойиҳалар 

Маълумотлар тўплами тавсифи:

Андижон вилоятини 2017 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида  амалга ошириладиган лойиҳалар 

Маълумотлар тўплами  эгаси:

Андижон вилоят ҳокимлиги Йиғма бошқармаси

Масъул шахс билан боғланиш:

(0374) 223-20-54

Охирги ўзгартирилган сана:          

2018 йил 1 январь

“Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури” ижроси тўғрисида маълумот

 

2017 йилда «Худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури» доирасида жами 1 трлн.сўмдан зиёд маблағлар эвазига 2555 та лойиҳалар амалга оширилиб, 41 минг 874 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилган эди.

     Юртимизда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантиришга берилаётган имкониятлар, бўш турган  бино-иншоатлардан самарали фойдаланишга алоҳида этибор қаратилаётганлиги ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш соҳасида олиб бораётган тадбирлари натижасида вилоятимизда, барча манбалар ҳисобдан
1,5 трлн.сўмдан зиёд инвестициялар ўзлаштирилиб, жами 3038 та лойиҳалар амалга оширилди ва 42 минг 313 та янги муқум иш ўринлари яратилди.


Шундан,

-            саноат соҳасида 732 та лойиҳа ва 18 минг 490 та иш ўринлари;

-            хизмат кўрсатиш соҳасида 804 та лойиҳа ва 7 минг 571 та иш ўрминлари;

-      қишлоқ ҳўжалиги соҳасида 1502 та лойиҳа ва 16 минг 252  та иш ўринлари.


     Ушбу дастур доирасида Республикада амалга оширилаётган ишларда вилоятимизнинг хиссасини кўрадиган бўлсак, лойиҳалар сонида 10,4%ни, киритилган инвестициялар миқдорида 5,5%ни ва яратилган янги иш ўринларида 15,9%ни ташкил этади.

     Амалга оширилган лойиҳаларнинг 68 таси йирик лойиҳалар бўлиб, уларнинг 44 таси саноат, 8 таси хизмат кўрсатиш ва 16 таси қишлоқ ҳўжалиги соҳаларига тўғри келади.

Иқтисодиётнинг асосий тармоқларидан бири бўлган саноат соҳасида1 трлн.сўмдан зиёд маблағлар эвазига 732 та лойиҳалар амалга оширилиб, жами 18 минг 490 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.

Ушбу лойиҳаларнинг 450 таси янги ташкил этиш,
258 таси мавжуд қувватларни кенгайтириш, 24 таси ишлаб чиқаришни техник-технологик жихатдан модернизация қилиш йўналишларида лойиҳалар амалга оширилди.

     Саноат соҳасидаги лойиҳаларнинг 603 таси ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 129 таси озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳалар ҳисобланади.

     Амалга оширилган мазкур саноат лойиҳаларининг
625 таси халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаршга ихтисослашган бўлиб, уларнинг 590 таси истеъмолга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаради.

     Мазкур лойиҳаларни амалга оширилиши ҳисобига соҳада йилига
897,6 млрд.сўмлик ишлаб чиқариш қувватлари яратилишига, корхоналарнинг тўла қувватларда ишлаши ҳисобига
44,8 млрд.сўм миқдорда бюджетга солиқ тушумлари тушириш имкониятлари ва 25 млн.доллардан зиёд хорижий давлатларга экспорт қилиш имкониятлари яратилди.

     Мисол учун, Андижон шаҳрида «Бобур М&F” хорижий корхонаси томонидан 15 млн.доллардан зиёд ҳорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, йилга 7 минг тонна калава-ип ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилди ва 750 дан ортиқ иш ўринлари яратилди.

     Дастур доирасида хизмат кўрсатиш соҳасида
198,6 млрд.сўм маблағлар ўзлаштирилиб, 804 та лойиҳалар амалга оширилди ва 7571 та иш ўринлари яратилди.

     Ушбу хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширилиши ҳисобига соҳада 2 млрд.сўмга яқин хизмат кўрсатиш хажимлари фойдаланишга топширилди.

     Шунингдек, қишлоқ ҳўжалиги соҳасида
300,4 млрд.сўмлик 1502 та лойиҳалар амалга оширилди ва
16 минг 252 та иш ўринлари яратилди.




Охирги ўзгариш: 03/02/2018 15:08 Кўрилганлиги: 6188
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 54
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг