ДАРОМАЛАР ҚИСМИ БЎЙИЧА
Андижон вилоятининг 2017 йил учун
белгиланган даромадлар режаси 1 трлн. 299 млрд.сўмни ташкил қилгани ҳолда, йил
якуни билан 1 трлн.
347 млрд.сўм миқдорида даромадлар ундирилди. Ёки режа кўрсаткичи
47,4 млрд.сўмга ортиғи билан 104 фоизга ижро қилиниши кутилмоқда. Жорий йилда
вилоят маҳаллий бюджети даромадлари ўтган 2016 йилга нисбатан 197.5 млрд.сўмга
ёки 18,8 фоизга ошган.
Ўтган йилдагиларга нисбатан фарқли равишда вилоят ҳокимлигининг кўмаги билан даромадлар режа кўрсаткичи хар битта чорак бўйича ортиғи билан бажаришга эришилди. Жумладан;
1-чоракда 3,7 млрд.сўмга, 2-чоракда 14
млрд.сўмга, 3-чоракда
12,3 млрд.сўмга ортиғи билан бажарилди. 4-чорак учун тасдиқланган режа
кўрсаткичини 17,2 млрд.сўмга ортиғи билан бажариш чоралари кўрилмоқда.
ХАРАЖАТЛАР ҚИСМИ БЎЙИЧА
Маҳаллий бюджет ижроси давомида харажатларни молиялаштиришнинг устивор йўналишлари борасида бюджет муассасаларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари, ижтимоий нафақалар, Хукумат қарорлари, Давлат дастурлари бўйича бюджетда кўзда тутилган харажатлар, шунингдек, бюджет муассасаларининг озиқ-овқат, дори-дармон, коммунал тўловлари бўйича харажатлари белгиланиб, барча харажатлар тўлиқ молиялаштирилди.
Вилоят маҳаллий бюджетининг 2017 йил аниқланган харажатлар режаси 1 трлн. 805 млрд.сўмни ташкил қилиб, режага нисбатан ижрони 99.9 фоизга бажариш чоралари кўрилмоқда. Жумладан,
- Умумий таълим соҳаси муассасаларига 960.3 млрд.сўм миқдорида, 99.9 фоизга,
- Соғлиқни сақлаш соҳаси муассасаларига 470.6 млрд.сўм миқдорида, 99.8 фоизга,
- Ўрта
махсус касб-ҳунар таълими соҳаси муассасаларига
251 млрд.сўм миқдорида,
- Маданият,
спорт ва фан соҳаси муассасаларига
12 млрд.сўм, ёки режага нисбатан 99.8
фоиз миқдорида,
- Бошқарув органлари соҳаси муассасаларига 19 млрд.сўм миқдорида, 99.9 фоизга
- Аҳолини турмуш фаровонлигини ошириш харажатлари ёки ўзини-ўзи бошқарув органлари томонидан бериладиган ижтимоий нафақа ҳамда моддий ёрдамларга 98.6 млрд.сўм миқдорида,
- Марказлашган инвестиция харажатларига 20.2 млрд.сўм миқдорида,
- Иқтисодиёт харажатларига 69 млрд.сўм миқдорида ёки режага нисбатан 99.8 фоизга маблағларни молиялаштириш ишлари амалга оширилмоқда.