Бош саҳифа / Очиқ маълумотлар / Андижон вилояти маҳаллий бюджетининг асосий параметрлари
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижон вилояти маҳаллий бюджетининг асосий параметрлари

 

Маълумотлар тўплами номи:

Андижон вилояти маҳаллий бюджетининг 2017 йил IV-чоракнинг асосий параметрлари

Маълумотлар тўплами тавсифи:

Андижон вилояти маҳаллий бюджетининг 2017 йил IV-чорак асосий параметрлари тўғрисида.

Маълумотлар тўплами  эгаси:

Андижон вилоят Молия бошқармаси

Масъул  шахс:

Б.Хайдаров

Масъул шахс билан боғланиш:

Маълумот форматлари:

Охирги ўзгартирилган сана

2018 йил январь

Вилоят маҳаллий бюджетининг
2017 йилнинг кутилаётган ижроси юзасидан

МАЪЛУМОТ

 

ДАРОМАДЛАР ҚИСМИ БЎЙИЧА

Андижон вилоятининг 2017 йил учун белгиланган даромадлар режаси 1 трлн. 299 млрд.сўмни ташкил қилгани ҳолда, йил якуни билан 1 трлн. 347 млрд.сўм миқдорида даромадлар ундирилди. Ёки режа кўрсаткичи 47,4 млрд.сўмга ортиғи билан 104 фоизга ижро қилиниши кутилмоқда. Жорий йилда вилоят маҳаллий бюджети даромадлари ўтган 2016 йилга нисбатан 197.5 млрд.сўмга ёки 18,8 фоизга ошган.

Ўтган йилдагиларга нисбатан фарқли равишда вилоят ҳокимлигининг кўмаги билан даромадлар режа кўрсаткичи хар битта чорак бўйича ортиғи билан бажаришга эришилди. Жумладан; 1-чоракда 3,7 млрд.сўмга, 2-чоракда 14 млрд.сўмга, 3-чоракда 12,3 млрд.сўмга ортиғи билан бажарилди. 4-чорак учун тасдиқланган режа кўрсаткичини 17,2 млрд.сўмга ортиғи билан бажариш чоралари кўрилмоқда.

 

ХАРАЖАТЛАР ҚИСМИ БЎЙИЧА

Маҳаллий бюджет ижроси давомида харажатларни молиялаштиришнинг устивор йўналишлари борасида бюджет муассасаларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари, ижтимоий нафақалар, Хукумат қарорлари, Давлат дастурлари бўйича бюджетда кўзда тутилган харажатлар, шунингдек, бюджет муассасаларининг озиқ-овқат, дори-дармон, коммунал тўловлари бўйича харажатлари белгиланиб, барча харажатлар тўлиқ молиялаштирилди.

Вилоят маҳаллий бюджетининг 2017 йил аниқланган харажатлар режаси 1 трлн. 805 млрд.сўмни ташкил қилиб, режага нисбатан ижрони 99.9 фоизга бажариш чоралари кўрилмоқда. Жумладан,

- Умумий таълим соҳаси муассасаларига 960.3 млрд.сўм миқдорида, 99.9 фоизга,

- Соғлиқни сақлаш соҳаси муассасаларига 470.6 млрд.сўм миқдорида, 99.8 фоизга,

- Ўрта махсус касб-ҳунар таълими соҳаси муассасаларига
251 млрд.сўм миқдорида,

- Маданият, спорт ва фан соҳаси муассасаларига
12 млрд.сўм, ёки режага нисбатан 99.8 фоиз миқдорида,

- Бошқарув органлари соҳаси муассасаларига 19 млрд.сўм миқдорида, 99.9 фоизга

- Аҳолини турмуш фаровонлигини ошириш харажатлари ёки ўзини-ўзи бошқарув органлари томонидан бериладиган ижтимоий нафақа ҳамда моддий ёрдамларга 98.6 млрд.сўм миқдорида,

- Марказлашган инвестиция харажатларига 20.2 млрд.сўм миқдорида,

- Иқтисодиёт харажатларига 69 млрд.сўм миқдорида ёки режага нисбатан 99.8 фоизга маблағларни молиялаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Андижон вилояти маҳаллий бюджетининг
2016-2017 йилларга асосий кўрсаткичлари
млн.сўмда
Кўрсаткичлар 2016 бюджети 2017 бюджети Ўсиши фоизда
Фарқи
+ кўп, - кам
2017 йилни 2016 йилга нисбати
I. Харажатлар - жами 1 740 204,9 1 710 478,9 -29 726,0 98%
1. Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга харажатлар - жами 1 585 045,5 1 533 502,1 -51 543,4 97%
  шу жумладан:        
1.1 Маориф 1 060 943,2 945 195,0 ######## 89%
   - умумий таълим 827 618,1 935 377,1 107 759,1 113%
   - кадрлар тайёрлаш 233 325,2 9 817,8 ######## 4%
1.2 Соғлиқни сақлаш 388 488,5 463 980,0 75 491,5 119%
1.3 Маданият ва спорт, оммавий ахборот воситалари 9 098,1 10 412,0 1 313,8 114%
   - маданият ва оммавий ахборот воситалари 8 938,8 10 241,5 1 302,7 115%
   - спорт 159,3 170,5 11,2 107%
1.4 Фан 694,2 794,0 99,8 114%
1.6 Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар 110 489,0 111 570,4 1 081,4 101%
1.7 Чернобиль фалокатини бартараф этишда қатнашганларни ижтимоий ҳимоялаш 3,3 3,8 0,5 115%
1.8
Давлат мукофотларини тўлаш бўйича харажатлар
6,5 7,5 1,0 115%
1.9 Ижтимоий кўникма марказлари 997,7 1 146,3 148,6 115%
1.11 Иситиш қозонхоналари ва коммунал хўжаликнинг иситиш тизимларини капитал таъмирлаш  367,4 393,1 25,7 107%
2. Иқтисодиётга харажатлар 62 424,1 68 520,2 6 096,2 110%
  шу жумладан:        
2.1 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташкилотлари 6 680,5 7 631,5 951,0 114%
2.3 Ободонлаштириш 54 659,7 59 725,1 5 065,4 109%
2.4 Коммундренаж 1 083,8 1 163,6 79,8 107%
2.7 Кўп квартирали уйларда лифтларни янгилаш ва таъмирлаш 0,0 0,0 0,0 #ДЕЛ/0!
3. Марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштиришга харажатлар 26 027,2 29 815,0 3 787,8 115%
4. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини сақлаш 18 488,3 19 349,1 860,8 105%
5. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш 44 047,6 53 432,7 9 385,1 121%
6. Заҳира жамғармаси 2 085,8 3 429,3 1 343,5 164%
7. Бошқа харажатлар 2 086,4 2 430,4 344,0 116%
 
шу жумладан:
       
7.1 Мудофаа мажмуи, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган харажатлари 1 346,9 1 497,4 150,6 111%
7.2 Қабуллар уйини сақлаш харажатлари 739,6 933,0 193,5 126%
Маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган даромадлар 672 965,9 498 201,1


Охирги ўзгариш: 03/02/2018 14:52 Кўрилганлиги: 6546
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 146
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг