31.08.1977 йилда Андижон вилояти Андижон шаҳрида туғилган.
Маълумоти олий, 2000 йили Андижон қишлоқ хўжалик институти (кундузги) Сув хўжалиги ва мелиорация мутаҳассислигини тамомлаган. 2011 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат бошқаруви Академияси тингловчиси бошқарув магистри. Меҳнат фаолиятини 1994 йилда Андижон тумани 29-тўлиқсиз ўрта мактабнинг вақтинча жисмоний тарбия ўқитувчиси лавозимидан бошлаган. 1996 -2000 йиллар Андижон қишлоқ хўжалик институти талабаси, 2000-2006 йиллар Андижон вилояти Гидрогеология мелиоратив экспедицияси ишлаб чиқариш техника бўлими 1-тоифали мутахассиси, бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, 2006-2007 йиллар Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги Гидрогеология мелиоратив экспедицияси Кадастр бўлими бошлиғи, 2007 йили Норин-Қораарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги Гидрогеология мелиоратив экспедицияси материаллар, ўрнатиладиган ускуналар ҳамда асосий воситалар таъминоти бўлими бошлиғи, Андижон тумани мелиорация бўлими бошлиғи, 2007-2008 йиллари Андижон вилояти хокимлиги қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибиятининг етакчи мутахассиси, 2008-2009 йиллари Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги Гидрогеология мелиоратив экспедицияси бошлиғи вазифасини бажарувчиси, 2009-2013 йиллари Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги Гидрогеология мелиоратив экспедицияси бошлиғи (2010-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат бошқаруви Академияси тингловчиси), 2013 йилдан ҳозирги вақтга қадар - Ўзбекистон Республикаси Қишлок ва сув хўжалиги вазирлиги Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.