1974 йил Андижон вилояти, Избоскан туманида туғилган.Миллати: Ўзбек. Маълумоти: Олий, 1997 йил Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Мутахассислиги: мухандис-механик (қишлоқ хўжалигини механизациялаш)
1992-1992 йиллари - Андижон вилояти Пойтуғ пахта тозалаш заводи ишчиси 1992-1997 йиллари - Андижон қишлоқ хўжалик институти талабаси, 1998 йилда - «Тошкент» Республика фонд биржаси Андижон худудлараро филиали хўжалик мудири, 1995-2000 йиллари - «Андижонсувқурилиш» акциядорлик жамиятлари бирлашмаси хисоб-китоб бўлими қимматли қоғозлар бўйича етакчи иқтисодчиси, 2000-2004 йиллари - «Андижонсувурилиш» акциядорлик жамиятлари уюшмаси хусусийлаштириш ва қимматли қоғозлар бўйича мутахассиси, 2004-2006 йиллари - «Андижонсувқурилиш» акциядорлик жамиятлари уюшмаси раисининг ишлаб чиқариш ва механизация масалалари бўйича ўринбосари, 2006-2008 йиллари - Ўзбекистан қурилиш ва қурилиш ашёлари саноати ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши Андижон вилояти вакили, 2008-2010 йиллари - Андижон тумани ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, 2010-2016 йиллари - Андижон вилояти Олтинкул тумани ҳокими, 2016 йилдан – хозирги вақтда - Андижон вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари.