1965 йил Андижон вилоятининг Андижон туманида туғилган. Миллати: Ўзбек. Маълумоти олий, 1987 йил Томск политехника институтини тамомлаган. Мутахассислиги: мухандис-гидрогеолог.
1982-1987 йиллари - Томск политехника институти талабаси, лаборанти, 1987-1991 йиллари - "Омскгипроводхоз" лойиҳалаш институти муҳандиси, катта муҳандис, 1991-1994 йиллари - Тошкент шаҳар ободонлаштириш бошқармаси муҳандиси, бош ирригатори, 1994-2001 йиллари - Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмаси бош мутахассиси, бирлашма директори ёрдамчиси, 2001-2002 йиллари -
Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмаси бош директорининг ўринбосари, 2002-2004 йиллари -
Тошкент шаҳар Юнусобод туман ҳокимининг Қурилиш масалалари бўйича ўринбосари, 2004-йили -Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмаси бош директорининг ўринбосари, 2004-2005 йилда - Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳокимининг коммнал хўжаликни ривожлантириш, коммуникациялар ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, 2005-2006 йиллари -
Андижон шаҳар ҳокими, 2006-2014 йиллари Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмаси бош директорининг ўринбосари, бирлашма бош директори вазифасини бажарувчиси, 2014-2017 йилллари – Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмаси бош директорининг биринчи ўринбосари, 2017 йил 2 майдан - Андижон вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш,
коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари.