Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик / Жамоа шартномалари бажарилиши якунлари
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Жамоа шартномалари бажарилиши якунлари

Андижон вилояти Давлат Солиқ бошқармаси томонидан 2014-2016  йиллар  учун  тузилган жамоа шартномасининг 2016 йилда  бажарилиши якунларига бағишланган меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда меҳнат жамоасидаги  161  нафар ходимлари иштирок этди.

Кун тартибида Андижон вилояти Давлат Солиқ бошқармаси томонидан  2014-2016 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2016 йилда бажарилиши якунлари тўғрисидаги ҳамда мазкур жамоа шартномасининг 2016 йилда бажарилиши юзасидан текширув Далолатномани тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича Иш берувчи номидан Бошқарма бошлиғи ўринбосари Т.Қутибоев ҳамда Бошқарма касаба уюшма кўмитаси раиси Р.Назировларнинг ҳисоботлари, шунингдек жамоа шартномасининг 2016 йилда бажарилиши юзасидан текширув Далолатномаси ўқиб  эшиттирилди. 

 Йиғилишда, бошқармада ходимларни ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий манфаатлари ҳимояси бошланғич касаба уюшма ташкилоти фаоллигида иш берувчи билан ижтимоий ҳамкорликда амалга ошириш,  ходимларга меҳнат шароитларини янада яхшилаш, улар ўртасида спорт-соғломлаштириш ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилганлиги қайд этилди.


Киритилган вақти: 14/03/2017 14:49 Кўрилганлиги: 5157
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 133
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг