Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик / Захириддин Мухаммад Бобур таваллуди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Захириддин Мухаммад Бобур таваллуди

Захириддин Мухаммад Бобур таваллудининг 534 йиллиги 


Андижон вилояти хокимлигини қарорига мувофиқ 2017-йил Андижон вилоятида “Захириддин Мухаммад Бобур йили” деб эълон қилинди. Шу муносабат билан жамият худудида шоҳ ва шоир З.М.Бобур хайкали тайёрланди ва хотира майдони ташкил этилди. Бундан ташқари жамият худудида З.М.Бобур ғазал ва рубойилари ёзилган баннерлар тайёрланиб, илиб қўйилди.

           2017 йил 14 февраль куни шоҳ ва шоир “Захириддин Мухаммад Бобур таваллудининг 534 йиллиги”ни кенг нишонлаш мақсадида “Андижон биокимё заводи” акциядорлик жамиятида меҳнат қилаётган 100 нафар ёшлар ўртасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

         Ўтказилган маънавий-маърифий тадбирни “Андижон биокимё заводи” АЖ бошқарув раиси в.в/б Х.Юлдашев очиб, маънавий-маърифий тадбирда иштирок этаётган ёшларга З.М.Бобур хаёти ва ижод йўли бўйича қисқача маълумот бериб ўтди. Шундан сўнг маънавий-маърифий тадбирни жамият касаба уюшма қўмитаси раиси С.Қодиров олиб борди. Андижон фарзанди Захириддин Мухаммад Бобур хаёти ва ижоди, амалга оширилган ишлари, дунё хамжамиятини маданияти-маънавиятини ривожлантиришига қўшган хиссаси ҳамда олиб борган ижод йўли тўғрисида маърифий ўқитиш бўйича мухандис Арзиқулова Умидахон томонидан тайёрланган маъруза тингланди.

         Юклаш тушириш участкаси устаси М.Тешабоев тадбир иштирокчиларига З.М.Бобур ижоди юзасидан билган маълумотлари билан маърузани давом эттириди. Ҳозирда иш вақтидан ташқари адабиёт соҳасида ижод қилаётган ёшлардан бири Сув таъминоти участкаси чилангари Юсупжонов Шерзодбек Захириддин Мухаммад Бобур ғазал ва рубойиларидан илхомланиб ёзган шеърини тадбир иштирокчилари учун ўқиб эшиттирди.

        Маънавий-маърифий тадбир давомида корхонада ишлаётган ёшларга ўрин берилди. Ёшлар ўзлари ёд олган З.М.Бобур ғазал, рубойи ва туюқлардан парчаларни шеърий мунозара (пародия) шаклида айтиб, тадбирни юқори савияда ўтказилишида ўз хиссаларини қўшишди. Маънавий-маърифий тадбирда ёшлар томонидан корхона Маънавият-маърифат хонасида “З.М.Бобур номидаги ёшлар кутубхонасини” ўзларининг ташаббуслари билан барпо этиш ҳамда шу кунни ҳар йили катта маънавий-маърифий байрам тариқасида ўтказиш таклифлари берилиб, бу таклиф барча ёшлар томонидан бир овоздан маъқулланди. Корхона раҳбари ва касаба уюшма қўмитаси раиси маънавий-маърифий тадбирда ўзларининг таълим олиш жараёнидан олган билим ва кўникмалари билан фаол иштирок этган ёшларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совға сифатида бадиий китоблар тарқатилди.

        Тадбир сўнгида барча ёшлар жамият худудида барпо этилган З.М.Бобур хайкалига гул қўйиш маросими ўтказилди.


Киритилган вақти: 14/03/2017 15:06 Кўрилганлиги: 8597
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 228
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг