Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Америка қўшма штатлари

Америка қўшма штатларининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратлен ва унга ҳамроҳлик қилувчи делегацияси 2016 йил 14-15 апрель кунлари Андижон вилоятига ташрифи бўйича ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Тасдиқланган ташриф дастурига кўра 2016 йил 14 апрель куни (соат16:00да) АҚШ давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси ва унга ҳамроҳлик қилувчи делегация вакилларини Наманган  вилояти орқали Андижон вилоятига кириб келиши ва мехмонхонага жойланиши белгиланган.

Жорий йилнинг 14 апрель соат 16:10 да Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси вакили Х.Узаков ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги саноат котибияти мутахассиси Х.Ризаевлар томонидан элчи ва унга хамроҳлик қилувчи делегация (5 та элчихона автомашинада) вакилларини Наманган вилояти чегарасида кутиб олиниб, Андижон шаҳрининг “Боғишамол” меҳмонҳонасига жойлаштирилди.

Дастурнинг биринчи ташрифи бўйича 15 апрель куни соат 10:00:10:45гача Андижон вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими томонидан қабули белгиланган, бироқ вилоят ҳокими Тошкент шаҳрига ҳизмат сафарига чиқиб кетганлиги муносбати билан Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Нишанов Махаммаджон Садиқжанович элчи Памела Спратлен хоним ва элчихонанинг сиёсат масалалари бўйича иккинчи котиби Антон Куперларни қабул қилди.

Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Нишанов Махаммаджон Садиқжанович элчини Андижон вилоятига ташриф буюрганини қутлаб, Андижон вилояти ҳокими томонидан элчини шахсан кабул қила олмаганлиги бўйича Памела Спратлен хонимга ўз узрларини етказиш ва Андижон вилоятига ташриф буюрганидан миннатдор эканлиги юзасидан билдирган фикрларини маълум қилган ҳолда икки томонлама учрашувлар бошланди.

Ташқи ишлар вазирлиги томонидан йўлланган дастурида Элчи томонидан Андижон вилояти хокими қабулида “Асака шаҳридаги “ЖМ Ўзбекистон” қўшма корхонасини келгусидаги ривожи ва унинг вилоят иқтисодиётидаги ўрни” мавзуси бўйича суҳбат ўтказилди.

Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ўз нутқида Ўзбек-Америка дипломатик муносабатлар, икки давлат ўртастидаги савдо иқтисодий ва инвестицион алоқаларнинг  ривожлангани ва бунинг мисоли сифатида Андижон вилоятида амалга оширилган ишларида “ЖМ Ўзбекистон” қўшма корхонаси мисолида  маълумот бериб ўтди.

Маълумот учун: Жумладан, ушбу корхонанинг вилоятимизнинг умумий саноат ишлаб чиқариш улушида 46 фоизини, умумий ташқи савдо кўрсаткичларида 68 фоизини, хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарда хизмат кўрсатувчилар улушида 42,6 фоизга тўғри келиб, ҳозирги кунда автомобил заводи учун зарур эҳтиёт қисмлар етказиб бериш бўйича вилоятимиздаги 8 та йирик саноат корхоналари ва махаллийлаштириш дастури доирасидаги 12 та кичик бизнес субъектлари билан кооперацион алокалар ўрнатилгани айтиб ўтилди..

Элчи томонидан самимий қабул учун ўз миннатдорчилигини  билдириб, Андижон вилоятига ташрифи давомида мехмонхона ва шаҳар худудида яратилган шарт-шароитларга юқори баҳо бериб, Америка ва Ўзбекистон муносабатлари бўйича қиска маълумотлар бериб ўтди.

Маълумот учун Элчи АҚШ давлати ва Ўзбекистон Республикаси билан  Стратегик шерикчилик бўйича хамкорлик алоқаларини олиб бораётгани ва давлатлар ўртасидаги хамкорликни юқори даражадаги ўрни юзасидан 2015 йил ноябр ойида АҚШ давлат котиби ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ўртасида Самарқанд шаҳридаги бўлиб ўтган учрашув мисолини келтириб ўтди.

    Шу билан бирга, ўз нутқи давомида Америка ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик муносабатлар 4 та йўналиш бўйича (1-йўналиш “хавфсизлик-барқарорлик”, 2-йўналиш  “фаровонлик”, 3-йўналиш “бошқарув” 4-йўналиш “ўзаро англашувчилик”)  хамкорлик амалга оширилаётгани маълум қилинди.

Қабул давомида элчи ва элчихона вакили томонидан М.Нишановга ҳеч қандай саволлар ва дастурдан ташқари масалалар бўйича ўз фикрини билдириш юзасидан қўшимча маълумот ва таклифлар берилмади.

Учрашув якунида АҚШ элчихонаси ва Андижон вилояти хокимлиги томонидан тайёрланган эсталик совғалар топширилиб, элчи ва М.Нишановлар ўтказилган самимий қабул учун ўз миннадорчиликларини бирлириб ҳайрлашдилар.

Дастурнинг иккинчи ташрифи бўйича: 15 апрель соат 10:00-12:00да “Access” лойиха дастури доирасида Андижон давлат университети “хорижий тиллар” факультетида кам таъминланган оилаларнинг 14-20 ёшдаги фарзадларини беғараз ўқитиш бўйича ташкил этилаётган ўкув марказига ташриф буюрди.

 Мехмонларни университет проректори, факультет декани ҳамда “Access” лойиха дастури доирасида ташкил этилаётган ўкув марказининг махаллий  кординаторлари кутиб олдилар.

Учрашув мобайнида Памела Спратленга ўкув марказининг махаллий  кординаторлари томонидан марказ учун ажратилган аудиториялар ва инглиз тили йўналиши бўйича режалаштирилган ўқув дастурларини яқиндан таништиришди.

Ташриф якунида элчи тез кунларда мазкур ўқув марказида инглиз тилини замонавий ўқитишни йўлга қўйиш бўйича аудио ва видео ўқув курслари янги китоблар келтирилиши хамда барча шароитлар яратилишини маълум қилиб, ўқув марказ ходимларига келгуси ишларига омадлар тилаб, универститет раҳбариятига самимий қабул учун ўз миннатдорчилигини билдириб, хайрлашдилар.

Дастурнинг учинчи ташриф бўйича 15 апрель соат 12:00-13:00 да Америка хукуматининг «Бектел»  компанияси  томонидан  2010 йилда  Биологик  Хавфни Камайтириш дастурига лойихасига асосан  Андижон  вилоят  Давлат  санитария эпидемиология  назорати  маркази қошида қурилган минтақавий диагностика лабораториясига ташриф буюришди.

 Меҳмонларни  Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги  ходими М.Мадаминов ва Андижон  вилоят  Давлат  санитария эпидемиология  назорати  маркази раҳбари ва лабаратория бош врачлари кутиб олдилар.

Учрашув давомида элчига Америка ҳукумати ёрдамида қурилган лобаратория фаолияти, яратилган имкониятлар ва унинг худудимиздаги ўрни ва шарт-шароитлари билан яқиндан таништиришди.

Ташриф якунида, элчи лабораторияда юқумли касалликларни олдини олиш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича яратилган имкониятларга  юқори баҳо бериб лаборатория ишчи ходимлари фаолиятига омадлар тилаб хайрлашдилар.

Дастурнинг тўртинчи ташриф бўйича 15 апрель соат 14:20-16:10да Асака шаҳридаги “ЖМ Ўзбекистон” қўшма корхонасига ташриф буюришди. Элчини “ЖМ Ўзбекистон” қўшма корхонаси бош директори кутиб олди.

“ЖМ Ўзбекистон” қўшма корхонасида элчига автомобил заводи тарихи иш фаолияти бўйича тайёрланган тақдимоти таништирилди. Тақдимотдан сўнг элчи ва унга хамрохлик қилаётган делегация вакилларига ишлаб чиқариш жараёни яқиндан таништирилди.

Қабул жараёнида элчи томонидан автомобил заводида келгусида Америка давлати томонидан олиб бориш бўйича кутилаётган хамкорлик ёки таклифлари юзасидан қўшимча фикр билдирилмади.

Учрашув якунида элчи ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишиш учун яратилган имкониятларга ўз миннатдорчилигини билдириб, завод рахбарияти билан хайрлашишди.

Мехмонлар соат 16:30 да Андижон шаҳридаги “Боғишамол” мехмонхонасига кузатиб қўйилди ва дастурда белгиланган барча жойларга борилди, дастурда белгиланган вақтларда дастурдан ташқари жойларга бориш таклифи берилмади ва амалга оширилмади.

Жорий йилнинг 16 апрель куни элчи ва унга хамрохлик қилувчи делегация вакилларининг 9 нафари Андижон шаҳридаги Халқаро аэропортига Тошкент шаҳрига учиб кетиш учун кузатиб қўйилди.

 

 


Охирги ўзгариш: 13/03/2017 15:04 Кўрилганлиги: 5747
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 113
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг