Бугун вилоят ҳокими - Шухратбек Абдураҳмонов Ҳиндистон давлатидан ташриф буюрган инвесторлар: Автар Синх ва Бхардваж Анупамларни ҳам қабул қилди.
Шунингдей, учрашувда Ўзбек ва ҳинд халқлари тарихи, адабиёти, мусиқаси, рассомчилик ва архитектураси, уларнинг бир-бирини бойитиши ва тўлдириши андижонлик буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Бобурийлар номи билан чамбарчас боғлиқлиги, уларнинг ўчмас мероси икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида кўп асрлик савдо, фан, маданият соҳаларидаги самарали алмашинув анъанасини давом эттириш учун кучли салоҳият яратиши таъкидланди.
Учрашув якунида, анъанага мувофиқ, меҳмонларга эсталик совғалар ва Андижон вилояти ҳақидаги учта тилда ёзилган китоб тухфа этилди.