Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Вилоят ҳокимлиги иштирокида Халқаро алоқалар / Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида умумий қиймати 203,9 миллион долларлик янги цемент заводи қурилади
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида умумий қиймати 203,9 миллион долларлик янги цемент заводи қурилади

Ҳужжатга мувофиқ, янги заводнинг қуввати йилига 1,2 миллион тонна портландцементга тенг бўлади. Янги заводда цемент ишлаб чиқаришда ёқилғи-энергетика ресурсларининг муқобил турлари, шу жумладан, кўмирдан фойдаланилади.


Лойиҳани амалга ошириш учун Shangfeng-Bridge of Friendship қўшма корхонаси тузилди. Қўшма корхона таъсисчилари Хитойнинг Zhejiang Shangfeng Building Materials Co. Ltd ва Tunli компаниялари, шунингдек, Ўзбекистоннинг Juydam Ta’mir Qurilish МЧЖ корхонаси бўлди.

Лойиҳа 136,3 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар, «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг 14,9 миллион долларлик кредити, Shangfeng-Bridge of Friendship ҚКнинг хусусий маблағлари ҳамда хорижий инвесторларнинг 52,7 миллион долларлик кредитлари ҳисобидан молиялаштирилади.


Киритилган вақти: 21/07/2017 14:52 Кўрилганлиги: 4732
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 127
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг