Чоп этиш версияси
Юклаб олиш (pdf)
Бирлашган миллатлар ташкилотининг тараққиёт дастури
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03/15-377 - сонли топшириқномасига асосан:
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тараққиёт Дасури (ПРООН), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф муҳит бўйича Дастури (ЮНЕП) ва Узгидромет маркази ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасини "Яшил иқлим жамғармаси" (ЗКФ) ресурсларига киритилиши бўйича қўшма лойиха вакиллари билан 2017 йил 25 май куни "Ҳамкор" халқаро бизнес маркази конференция тадбирлари залида ахборотларни манфаатдор томонларга етказиш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда вилоятдаги Андижон вилояти ва шаҳар ҳокимияти, Қишлоқ ва сув хўжалиги, вилоят ва туман Экология ва табиатни мухофаза қилиш бошқармалари вакиллари, Экохаракат худудий бўлинмаси, Савдо-саноат палатаси, Банк, Андижонгидромет, Андижон Давлат Университети, Вилоят ўрмон хўжалиги, Вилоят фермерлар уюшмаси, Махалла фонди ва бошқа бир қатор соҳага алоқадор манфаатдор ташкилотлардан жами 27 нафар иштирокчилар қатнашди.
Семинарда лойиҳа тарғиботчиси Улуғбек Дадабоев лойиҳани тузиш ва молиялашириш турлари юзасидан нутқ сўзлади.
Учрашув қизғин савол ва мунозараларга бой тарзда ўтди.
Охирги ўзгариш: 19/06/2017 17:43 Кўрилганлиги: 5341