Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Германия давлати

Германия давлатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва муҳтор элчиси Найтхарт Хёфер-Виссинг ва унга ҳамроҳлик қилувчи вакиллари 2016 йил 26-27 апрель кунлари Андижон вилоятига ташрифи бўйича Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

2016 йил 26 апрель куни (соат10:11да) Балиқчи тумани чегарасида вилоят Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси етакчи мутахассиси Х.Содиқов кутиб олди.

Дастурнинг биринчи ташриф жойи бўйича 26 апрель куни соат 10:49 дан 11:15 га қадар элчи жаноблари ва унга хамрохлик вакил ва ҳамда оммавий ахборот вакиллари Германия Ҳамкорлик жамияти (GIZ) «Ўзбекистонннинг танланган ҳудудларида иқтисодиёт ривожланишини қўллаб-қувватлаш лойиҳаси» доирасида Олтинкўл тумани “Бахт имкон ривож чорваси” фермер хўжалигига амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишиш учун ташриф буюрди.

Маълумот учун: “Бахт имкон ривож чорваси” фермер хўжалиги 2006 йилдан бери “GIZ”нинг «Ўзбекистонннинг танланган худудларида иқтисодиёт ривож-ланишини қўллаб-қувватлаш лойихаси» доирасида доимий хамкорлик қилиб келади.

Ташриф давомида фермер хўжалигида чорвачиликда қўлланилган замоанвий бошқарув усуллари, чорвачиликни ривожлантиришга қаратилган ютуқлар билан танишиш бўйича олиб борилган ишлар  билан яқиндан таништирилди. Ҳусусан, фермер хўжалиги раҳбарини Германия давлатида ўтказилган халқаро кўргазмаларда иштирокини таъминлаб, Германиянинг “Class”, “Lemken”, “Grimme” компаниялари билан музокалар ўтказиб келгани маълум қилинди.

Учрашув давомида элчи ва элчихона вакили томонидан дастурдан ташқари масалалар бўйича ўз фикрини билдириш юзасидан қўшимча маълумот ва таклифлар берилмади.

Дастурнинг иккинчи ташриф жойи бўйича 26 апрель куни соат 12:15 дан 13:50 га қадар элчи жаноблари ва унга хамрохлик вакил ва ҳамда оммавий ахборот вакиллари Германия Ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан Қўрғонтепа тумани “Оқ сув” фермер хўжалиги учун сотиб олинган сутни қабул қилиш ва қайта ишлаш пунктини очилиш маросимида иштирок этишди.

Маълумот учун: “Оқ-сув” фермер хўжалиги 2009 йилдан бери “GIZ”нинг «Ўзбекистонннинг танланган худудларида иқтисодиёт ривожланишини қўллаб-қувватлаш лойихаси» доирасида доимий хамкорлик қилиб келади. Мазкур йиллла давомида фермер хўжалиги таркибида 7 та фермер хўжалиги ва корхлналарни ўз ичига олган йирик агро холдингнга айланди ва сутни сифатини янада яхшилаш бўйича фермер хўжалиги қўл соғишдан автоматлаштриши усулига ўтилди.

Очилиш маросимда Қўрғонтепа тумани хокими А.Эргашев, “GIZ” Ўзбекистондаги бош вакили Торстен Брецина (Torsten Brezina) иштирок этиб, жаноб элчига фермер хўжалигида Германия Ҳамкорлик жамияти “GIZ” лойиҳаси доирасида олиб келинган сутни қабул қилиш ва қайта ишлаш дастгохлари ва ушбу дастгохларнинг худудда сут маҳсулотларини қайта ишлаш учун яратилган имкниятилари тўғрисида яқинлан таништирилди.

Ўз навбатида элчи чекка ҳудудда замонавий дастгоҳларни жалб этиш орқали яратилган сутни қабул қилиш ва қайта ишлаш пункти бўйича юқори баҳо бериб, ушбу лойиҳани амалга оширишда яқиндан кўмак кўрсатган маҳаллий хокимият вакилларига ўз миннатдорчилигини билдириб, тадбир иштиркчилари билан хайрлашдилар.

Учрашув давомида элчи ва элчихона вакили томонидан дастурдан ташқари масалалар бўйича ўз фикрини билдириш юзасидан қўшимча маълумот ва таклифлар берилмади.

Дастурнинг учинчи ташриф жойи бўйича 26 апрель куни соат 15:08 дан 16:21 га қадар элчи жаноблари Пахтаобод туманидаги Немис тили ўқитишга ихтисослашган 21-сонли мактаб интернатига ташриф буюриб, элчи ва унга хамрохлик қилувчи вакилларига мактаб директори ва ўқувчилар томонидан немис тилида тайёрланган махсус дастури хавола этилди.

Дастур якунида элчи ўқувчи ва мактаб ўқтувчилари билан биргаликда эсталик учун суратга тушиб, элчи томонидан, тайёрланган махсус дастур учун ўз миннатдорчилигини билдириб, мактаб директорига элчихона томонидан мактаб учун тақдим этилган ўқув китобларини топширди ва ўқувчилар ва мактаб маъмурияти билан хайрлашди.

Учрашув давомида элчи ва элчихона вакили томонидан дастурдан ташқари масалалар бўйича ўз фикрини билдириш юзасидан қўшимча маълумот ва таклифлар берилмади.

Дастурнинг тўртинчи ташриф жойи бўйича 26 апрель куни соат 17:06 дан 17:55 га қадар  элчи жаноблари ва унга хамрохлик қилувчи вакиллар KFW банки маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган лойиха Андижон шаҳридаги кўп тармоқли болалар шифохонаси ташриф буюришди.

Мехмонларни Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Қ.Ёрқулов, шифохона бош врачи  А.Рахмоновлар кутиб олишиб, ушбу шифохонага KFW банки маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 282 минг евродан ортиқ маблағ ҳисобига сотиб олиниб келтирилган 50 турдаги тиббий жихозлари билан яқиндан таништирилди.

Жумладан, элчига шифохона иш фаолияти ва яратилган шароитлар бўйича тайёрланган тақдимоти таништирилиди. Шундан сўнг шифохонага ўрнатилган мазкур тиббий жихозлар болалар саломатлигини янада ошириш бўйича катта имконият яратилгани айтилиб, мисол учун аваллари оғир беморларни даволаш учун Тошкент шаҳрига юборилган бўлса хозирда ушбу беморлар шифохона ўзида кўрикдан ўтказилиб даволаниш йўлга қўйилгани маълум қилинди.

Элчи самимий учрашув учун ўз миннатдорчилигини билдириб, шифохона раҳбарияти билан хайрлашди.

 Учрашув давомида элчи ва элчихона вакили томонидан дастурдан ташқари масалалар бўйича ўз фикрини билдириш юзасидан қўшимча маълумот ва таклифлар берилмади.

Дастурнинг бешинчи ташриф жойи бўйича 26 апрель куни соат 18:16 дан 20:50 га қадар Элчи жаноблари Асака шаҳридаги Германия Ҳамкорлик жамияти (GIZ) «Ўзбекистонннинг танланган худудларида иқтисодиёт ривожланишини қўллаб-қувватлаш лойихаси» доирасида “Sharq Bohodiri” фермер хўжалигида парарндачилик ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича яқиндан танишин учун ташриф буюришди.

Элчини фермер хўжалиги раҳбари Ихтиёр Бадалов кутиб олиб, фермер хўжалиги фаолияти билан яқиндан таништирди.

Хусусан, фермер хўжалигида “GIZ”  дастури доирасида ташкил этилган парандачилик комплексида Германия давлатидан олиб келинган дастгохларнинг ишлаб чиқариш унумдорлигини оширишда юқори фоизларга олиб чиққани бўйича ўз фикларини билдирди.

Учрашувдан сўнг, фермер хўжалиги раҳбари томонидан элчи ва унга хамрохлик қилган вакиллар учун кечки овқат уюштирилди. Кечки овқтдан сўнг элчи самимий қабул учун ўз миннатдорчилигини билдириб, фермер хўжалиги раҳбари билан хайрлашди.

Кечки овқат ва учрашув давомида элчи ва элчихона вакили томонидан дастурдан ташқари масалалар бўйича ўз фикрини билдириш юзасидан қўшимча маълумот ва таклифлар берилмади.

Дастурнинг олтинчи ташриф жойи бўйича 26 апрель куни соат 21:10 да Элчи жанобларини ва унга хамрохлик қилувчи Барно Азизоваларни Андижон шаҳрига “Велла Элегант” мехмонхонасига кузатиб қўйилди.

Дастурнинг еттинчи ташриф жойи бўйича 27 апрель куни соат 8:30 дан        9:25 га қадар Элчи жаноблари Андижон шаҳрида жойлашган “VISUS” кўз килиникасига ташриф буюрди ва KFW банки томонидан молиялаштирилиб Хамкорбанк томонидан берилган кредитга олиб келинган дастгох ва ускуналар билан таништирилди.

Учрашувдан сўнг, элчи самимий қабул учун ўз миннатдорчилигини билдириб, шифохона раҳбарияти билан хайрлашди.

Учрашув давомида элчи ва элчихона вакили томонидан дастурдан ташқари масалалар бўйича ўз фикрини билдириш юзасидан қўшимча маълумот ва таклифлар берилмади.

Дастурнинг саккизинчи ташриф жойи бўйича 27 апрель соат 09:33 дан 10:30 га қадар (ТИВ  томонидан тасдиқланган дастур бўйича “Ахборот технологиялар касб хунар коллежи” белгиланган) Германия элчихонаси вакили Барно Азизова томонидан ушбу ташриф объектида хатолик киритилиб, ушбу объект ўрнига Андижон шаҳрида жойлашган Андижон Давлат Унверститетининг 4-сонли академик лицейига ташриф буюриши маълум қилинди.

Ушбу холат бўйича ТИАИС бошқармаси бошлиғи в.в.б. Х.Узаков томонидан             27 апрель куни соат 9:10да ТИВнинг Протокол хизмати ходимига маълум қилинди.

Элчи жаноблари ва унга хамрохлик қилувчи вакиллар Андижон шаҳрида Андижон Давлат Унверститетининг 4-сонли академик лицейига ташриф буюрди ҳамда ўқиш жараёни билан танишдилар.

Учрашув якунида элчи ўқувчи ва мактаб ўқтувчилари билан биргаликда эсталик учун суратга тушиб ўқувчилар ва мактаб маъмурияти билан хайрлашди.

Элчи ва элчихона вакили томонидан учрашув давомида дастурдан ташқари масалалар бўйича ўз фикрини билдириш юзасидан қўшимча маълумот ва таклифлар берилмади.

Дастурнинг тўққизинчи ташриф жойи бўйича 27 апрель куни соат                 11:20 дан 12:20 га қадар  элчи жаноблари ва унга хамрохлик қилувчи вакиллар KFW банки маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган лойиҳа Балиқчи туманида жойлашган Балиқчи индустириал педогокика коллежига ташриф буюришди.

Мехмонларни коллежнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ҳамда касбий таълим бўйича ўринбосарлари кутиб олишиб, ушбу коллежга KFW банки маблағлари ҳисобидан талабаларнинг амалий машғулот ўтказиш хоналари учун сотиб олинган зарур жихозлар (дурадгорлик, ёғочга қайта ишлов бериш, пайвадлаш курилмалари) иш фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Шунингдек, элчига коллежга ўрнатилган мазкур дастгохлар ўқувчиларнинг назарий биламларини амалиётда қўллаш орқали янада билимларини ошириш бўйича катта имконият яратилгани айтиб ўтилди.

 Элчи самимий учрашув учун ўз миннатдорчилигини билдириб, коллеж раҳбарияти билан хайрлашди.

 Учрашув давомида элчи ва элчихона вакили томонидан дастурдан ташқари масалалар бўйича ўз фикрини билдириш юзасидан қўшимча маълумот ва таклифлар берилмади.

Элчи жанобларини соат 12:52 да Андижон вилояти чегарасидан Фарғона шаҳрига кузатиб қўйилди.


Охирги ўзгариш: 13/03/2017 15:13 Кўрилганлиги: 6012
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 124
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг