Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Венгрия-Ўзбекистон

Жорий 2016 йилнинг 8-9 ноябрь кунлари Венгрия давлатининг Ўзбекистондаги элчиси Петер Сантонинг Андижон вилоятига ташрифи амалга оширилиши маълум қилинган.

Хусусан, 2016 йил 8 ноябрь соат 17:00 да элчи ва унга ҳамроҳлик қилувчи элчихонанинг савдо-иқтисодий масалалар бўйича ёрдамчилари Янош Ваник ва Султан Мирзахужаевлар Андижон вилоятига ташриф буюриб, “Ҳамкор бизнес маркази” қошидаги меҳмонхонага жойлашдилар.

Дастурнинг иккинчи кунида жаноб элчи ва унга ҳамроҳлик қилувчи  элчихона вакилларини вилоят ҳокимлигининг саноат масалалари бўйича котибият мудири М.Мамадалиев ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси бошлиғи Э.Абдуллаев ва 1-даражали мутахассис О.Абдурахмановалар кутиб олдилар (соат 09:50да).

Элчи жаноблари кутиб олинганидан сўнг, дастурга кўра вилоят ҳокимлигида Андижон вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркор ва фермерларга элчи жанобларининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича ёрдамчиси Янош Ваник томонидан Венгрия давлатининг саноат, қишлоқ хўжалиги соҳаларида эришилган ютуқлари, Венгрия компаниялари томонидан экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий венгер технологиялари, қишлоқ хўжалиги соҳасида буғдой ва маккажўҳори етиштиришлиши, шунингдек,  чорвачилик йўналишида ҳайвонлар учун қўшимча озуқа ем (комбикорм) базалари яратиш бўйича ишлаб чиқилган технологиялар ҳақида тақдимоти амалга оширилди.

Тақдимот якунида иштирокчилар интенсив боғлар, иссиқхона, буғдой ва маккажўҳори етиштириш, ҳайвонлар учун қўшимча озуқа ем (комбикорм) базалари яратиш бўйича ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат этишди.

Жумладан, Андижон шаҳар ҳокимлиги қошидаги инновацион технологияларни жорий этиш маркази директори М.Мўминов вилоятда биогазни ривожлантириш масаласи ҳамда доривор ўсимликларни яратиш, сертификат олиш ва уларни Европа давлатларига сотиш юзасидан савол билан иштирок этди.

Йиғилиш сўнгида элчи Петер Санто вилоятда фаолият кўрсатувчи тадбиркор ва фермер хўжаликлари билан учрашув учун ўз миннатдорчилигини изҳор этиб, Ўзбекистон ва Венгрия давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик ривожланишига тилаклар билдирди (соат 1000-1100 гача).

Учрашув давомида элчи ва элчихона вакили томонидан дастурдан ташқари масалалар бўйича ўз фикрини билдириш юзасидан қўшимча маълумот ва таклифлар берилмади.

Шундан сўнг, вилоят ҳокими Ш.Абдурахмонов элчи Петер Сантони қабул қилиб, Андижон вилоятига ташрифи билан самимий қутлаб, элчи жанобларини Ўзбекистонда янги бошлаган дипломатик фаолияти билан табриклаб, Андижон вилояти тўғрисида қисқа маълумот билан таништириб ўтди.

Ўз навбатида, элчи жаноблари самимий қутлов ва қабул учун миннатдорчилик билдириб, Венгрия давлатининг саноат соҳасидаги ютуқлари ҳақида сўз юритган ҳолда, Ўзбекистон ва Венгрия давлатлари ўртасидаги қишлоқ хўжалиги, саноат соҳасида ўзаро манфаатли алоқалар йўлга қўйилишига умидворлигини билдирди. 

Қабул якунида вилоят ҳокими яна бир бор элчини Андижон вилоятига ташрифи билан қутлаб, келгусида Ўзбекистон-Венгрия давлатлари ўртасида дипломатик алоқалар янада ривожланишига тилакдош бўлиб хайрлашдилар.

Амалга оширилган хизмат ташрифи якуни билан меҳмонлар (соат 1200да) Фарғона вилоятига кузатиб қўйилди


Охирги ўзгариш: 13/03/2017 15:07 Кўрилганлиги: 5311
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 139
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг