Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Ҳокимлик раҳбариятининг фукционал вазифалари / Вилоят ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникатсиялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифаларининг тақсимоти
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Вилоят ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникатсиялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифаларининг тақсимоти

- капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, қурилиш субъектлари ўртасида бозор муносабатларини жорий этиш, пудрат, лойиҳа ишлари ва қурилиш материаллари бозорини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

- тасарруфидаги идораларда ягона давлат инвеститсия сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора тадбирларни таъминлайди. Инвеститсия дастурларига мувофиқ равишда қурилишлар манзилли рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлайди, бюджет маблағлари ҳисобига барпо этилган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши юзасидан назоратни амалга оширади.

- қурилиш комплексида пудрат, лойиҳа ишларига бўлган давлат буюртмасини тендер асосида жойлаштиришни, шунингдек унинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди.

- ҳудудда эр ва шаҳарсозлик давлат кадастрларини шакллантириш ва юритиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга оширади.

- қурилишда бош режа амалга оширилишини таъминлайди, шунингдек, шаҳарлар, аҳоли пунктлари қурилишида меъёр ва қоидаларга риоя қилинишини назорат қилади.

-коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг бориши юзасидан назоратни амалга оширади;

- коммунал хизматлар рақобат бозорини шакллантиришга имконият яратади. Муҳандислик таъминоти тизимлари доимий ишлаб туришини ташкил этади.

- транспорт ва алоқа соҳасида хизматларни кўрсатиш чора-тадбирларини амалга оширади, транспорт ва коммуникатсия комплексларида инфратузилмани шакллантиради, ижро этувчи ҳокимият тузилмаларига замонавий ахборот-коммуникатсия технологиялари тизимларини жорий этишга кўмак беради.

- йўллар таъминотига, транспорт иншоотларини ривожлантириш ва аҳолини ичимлик сув ҳамда табиий газ билан таъминлаш, шунингдек аҳоли пунктлари ободонлаштирилишини таъминлаш бўйича дастурларни бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади.

- мажмуага кирувчи саноат корхоналари қурилиш индустрияси фаолиятини мувофиқлаштиради, уларга амалий ёрдам беради.

- капитал қурилиш, коммуникатсиялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича котибият фаолиятига раҳбарлик қилади.

Қуйидаги вилоят ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради.

- вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси;

- вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси;

- “Андижонавтойўл” ҳудудий йўллардаги фойдаланиш давлат ташкилоти;

- “Жанубгазқурилиш” очиқ акциядорлик жамияти;

- “Оби-ҳаёт” ЛТД корхонаси;

- “Андижонқурилиш” очиқ акциядорлик жамияти;

- “Андижонжамоақурилиш” ассосиатсияси;

- “Андижондеҳқончиликқурилиш” акциядорлик бирлашмаси;

- “Андижонтранс” юк ва йўловчи ташиш уюшмаси;

- “Узавтодарётранс” агентлиги вилоят бўлими;

- “Андижон” халқаро аеропорти;

- вилоят “Автотеххизмат” очик акциядорлик жамияти;

- “Андижонтрансгаз” шўъба корхонаси;

- “Андижонтелеком” очиқ акциядорлик жамияти;

- “Андижонпочтаси” очиқ акциядорлик жамияти;

- “Андижон электр тармоқлари” очик акциядорлик жамияти;

- Андижон магистрал электр тармоқлари корхонаси;

- “Андижон иссиқлик манбаи” очиқ акциядорлик жамияти;

- “Андижонулгуржисавдо” очиқ акциядорлик жамияти;

- “Ўзнефтгазинспектсия” вилоят бўлими;

- “Ўзсаноатконтехназорат” агентлиги вилоят бўлими;

- “Ўзенергоназорат” вилоят бўлими;

- Андижон нефтебазаси;

- “Ўзстандарт” агентлигининг Андижон вилояти бўлими;

- “Андижониккиламчиқораметаллар” шўъба корхонаси

- Вилоят уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси;

- Вилоят “Троллейбус” бошқармаси;

- Андижон вилоят қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг маркази; 

- Андижон вилоят экспертиза ҳудудий бошқармаси;

- Андижон вилоят давлат архитектура ва қурилиш назорат инспекцияси;

- “Юнител” МЧЖ, “Билайн”.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Республика Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорлари, вилоят ҳокими қарорлари ҳамда фармойишлари ижросини мажмуа котибияти аппарати, ўз тасарруфидаги ташкилотлар ва идораларда такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш масалалари. 


Киритилган вақти: 25/02/2017 09:25 Кўрилганлиги: 6388
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 139
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг