Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 29 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида қишлоқ хўжалигида ғўза парвариши, ғалла ўрими, такрорий экинлар ва сувдан оқилона фойдаланиш тадбирлари билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама этилди. Бу йил баҳорнинг салқин ва қуруқ келиши пахта етиштиришда жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда. Ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан ғўза ривожланиши анча орқада қолаётгани, парваришга жиддий эътибор тақозо этилаётгани айниқса, культиваторлардан юқори даражада самарали фойдаланиш, тупроқни чуқур юмшатиш, майда чопиқ қилиш, қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашиш ва назорат ишларига ўта масъулият билан ёндашиш талаб этилаётганлигитаъкидланди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз учинчи сессиясида ҳудудимиз учун муҳим муаммо - сувдан оқилона фойдаланиш, сув танқислигининг оқибатларини юмшатиш, ғўзада кафолатли ҳосил яратишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.Сессияни вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов олиб борди ҳамда мамлакатимизда 1 июндан 1 июлгача «/ўзада кафолатли ҳосил яратиш зарбдор ойлиги» эълон қилиниши муносабати билан катта меҳнат ва харажат сарфлаб етиштирилган ҳосилни тўла сақлаб қолиш мақсадида фермер хўжаликлари раҳбарлари,тизим ходимлари, мутасаддиларнинг сувчи ва механизатор, аграр соҳа олимлари, аграномлар билан биргаликда барча бўғиндаги депутатларнинг ҳам сафарбарлиги эълон қилингани хусусида сўз юритди.
Парламент вакили - Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари Светлана Ортиқова давлатимиз раҳбари томонидан видеоселекторйиғилишида белгилаб берилган вазифаларнинг моҳияти хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Вилоятда сув захиралари ва улардан фойдаланишнинг аҳволи, экин ерлари, жумладан пахта майдонлари учун сувга бўлган эҳтиёж, ундан оқилона фойдаланиш юзасидан туманларда кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Хушнудбек Ҳамидов, пахта майдонларида суғориш тадбирларининг бориши ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан фермер хўжаликларида ҳал этилаётган масалалар ҳақида вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Аъзамжон Йўлдошевнинг таҳлилий ахборотлари тингланди.
Вилоятимизда 267 минг гектар суғориладиган майдон мавжуд. 2018 йилда Норин ва Қорадарёда кўп йиллик ўртача меъёрга нисбатан 80-85 фоиз сув бўлиши кутилмоқда. Ҳудудимиз бўйича бир йилда 3,1 миллиард кубометр сув талаб қилинади ва амалда 2,774 миллиард кубометр сув бўлиши кутилмоқда. Вегетация мавсумида экинларни суғориш долзарб масалага айланди.
Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар сиёсати ва спорт масалалари қўмитаси раиси Иқбол Мирзаалиев, СенатнингҚонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Толибжон Мадумаров кун тартибидаги масалага муносабат билдириб, бугун фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа эгаларидуч келаётган муаммоларнинг ечимини топиш, белгиланган чора-тадбирлар ижроси юзасидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш механизмлари ҳақида гапирдилар.
Вилоят сув хўжалиги бошқармасида ва ҳар бир тумандаштаблар ташкил этиш, тизим раҳбарлари ва мутахассислари билан ҳамкорликда депутатлар ҳамда жамоатчилик вакиллари аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот ишларини кучайтириши зарур. Ҳар бир депутат ўз сайлов округидаги фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари билан биргаликда муаммоларни ҳал этиш йўлидан бормоғи керак.
Вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари уюшмаси раҳбари Бегали Қодиров, бош прокуратура хузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлигининг таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси бошлиғи Камолиддин Парпиев слайдлар асосида зарур маълумотлар бердилар.
Сессияда депутатлар томониданРустамжон Исматиллаевни вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисидаги қарор тасдиқланди. Шунингдек, халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясининг сувдан оқилона фойдаланиш юзасидан алоҳида қарори ҳам қабул қилиниб, тасдиқдан ўтди.