Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Ҳамкорлик / «Ёзги таътил – 2018»: Мавсум кўнгилдагидек ўтади
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

«Ёзги таътил – 2018»: Мавсум кўнгилдагидек ўтади

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тасарруфидаги "Боғишамол" болалар оромгоҳида 2018 йилги ёзги таътил мавсумида болаларни дам олдириш ва соғломлаштиришни ташкил қилиш масалаларига бағишланган ҳудудий семинар ташкил этилди.


Оромгоҳлар болаларни фақатгина соғломлаштириш масканлари эмас, балкиинтеллектуал ривожлантириш марказлари сифатида фаолият кўрсатиши зарур эканлиги таъкидланди.

- Жорий йилда вилоятда мавжуд ўн тўртта шаҳар ташқарисидагиболалар оромгоҳида 9 мингдан зиёд ўқувчиларнинг дам олиши учун шароит яратилди, - дейди вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси маданий-маърифий васпорт ишлари бўлими мудириНодира Абдураҳмонова. - Шунингдек, таълим муассасалари қошидаги 43 та кундузги болалар ва 10 та "Меҳнат ва дам олиш" оромгоҳлари ўн уч минг нафардан зиёд ўқувчиларни ўз бағрига олади.

Семинар давомида педагог кадрлар, етакчилар ва тўгарак раҳбарлари, спорт йўриқчилари, тиббиёт ходимлари, техник ва хўжалик ходимларининг тарбиявий ишларни кучайтириш, болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни қизиқишларига мувофиқ тўгаракларга жалб этиш, тегишли ҳужжатларни юритиш каби соҳалардаги билим ва кўникмалари оширилди.

Услубий қўлланмалар, тарқатма материаллар,плакатлар, оромгоҳларда фаолият юритиши режалаштирилган тўгарак ва кутубхоналар фаолиятига оид стендлар намойиш этилди.


Охирги ўзгариш: 19/09/2018 20:17 Кўрилганлиги: 4632
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 111
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг