Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Йиллик таҳлилий маърузалар / Аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш

Аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш, таълим, ижтимоий таъминот ва соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, баркамол авлодни тарбия қилиш ҳамда ҳудудларда экологик вазиятни яхшилаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг масъулияти тўғрисида.

 Ассалому алайкум, муҳтарам Шавкат Миромонович!

 

Сизнинг аҳолига, айниқса ёшларга чексиз ғамхўрлигингиз, эътиборингиз туфайли ёш авлоднинг замонавий билим олиши, чет тилларини ўрганиши, спорт билан шуғулланиши, уларни соғлом – етук фарзанд бўлиб тарбияланишлари учун беқиёс имкониятлар яратиб берилмоқда.

Андижон вилояти республиканинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётида жуда муҳим, айтиш мумкинки, стратегик ўрин тутади. Кўпгина соҳалар бўйича энг илғор ва салмоқли улушга эга ҳудудларимиздан ҳисобланади. Вилоят эришаётган натижаларнинг яратувчиси ва энг катта ютуғи эса – унинг самимий, мард, омилкор ва меҳнаткаш халқидир.

Хусусан, Бугунги кунда вилоятда қарийб 3 миллион киши ёки мамлакат аҳолисининг 9,3 фоизи истиқомат қилади. Вилоят аҳолининг зичлиги бўйича 1 квадрат километрга 676 киши кўрсаткичи билан нафақат Марказий Осиёда, балки дунёда юқори ўринларда туради.

Сиз томонингиздан берилган кўрсатмаларингиз асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли Андижон вилояти юқори суръатлар билан ижтимоий - иқтисодий ривожланмоқда. 2010 йилдан буён вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти 1,7 баравар ошганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлидир.

Шу ўринда вилоят иқтисодиётидаги улкан ижобий ўзгаришлар, унинг борган сари бақувват бўлиб бораётгани натижасида аҳоли жон бошига даромадлар охирги беш йил мобайнида 2,6 баравар ўсган.

Мисол учун, ўтган 5 йил давомида ҳар 100 та хонадонга тўғри келадиган автомобиллар сони 1,5 баравар, электр чангютгичлар
2,1 баравар, кир ювиш машиналари 1,2 баравар, телевизорлар ва музлаткичлар 1,1 бараварга кўпайиши кузатилди.

Шу ўринда беш йилда вилоятнинг 212 та қишлоқ массивида намунавий лойиҳалар асосида 6200 тага яқин уй-жой қурилиб, бундай шинам уй-жойларда яшаётган ва ҳаёт сифати анча ошган оилалар сони кўпайди.

 Ҳудудларда санитария ва экологик вазиятни тубдан яхшилаш, аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такоммиллаштириш мақсадида вилоятимизда 15 та чиқиндихоналар (полигонлар) ташкил қилиниб, аҳоли яшаш пунктларида 570 та чиқинди йиғиш майдончалари ташкил қилинди, 378 та чиқинди йиғиш контейнерлари билан таъминланди.

 Ҳурматли Шавкат Миромонович,

Бугунги кунда вилоятда 4 та олий таълим муассасалари, 12 та академик лицей ва 117 та касб-ҳунар коллежлари, 740 та умумтаълим мактаблари, 450 та мактабгача таълим муассасалари, 64 та мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолият кўсатиб келмоқда.

Таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва қулай шароитлар яратиш мақсадида 2016 йил Инвестиция дастури доирасида жами 68 млрд. сўм маблағлар ҳисобига вилоятдаги 16 та умумтаълим мактаблари, 9 та касб хунар коллежлари, 21 та болалар спорти спорти объектлари, 2 та мусиқа ва санъат мактаблари ва 25 та мактабгача таълим муассасаларида қурилиш, капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди.


Шунингдек, мактабгача таълим муассасалари 3,9 млрд.сўмлик замонавий мебеллар билан таъминланди. Натижада мактабгача таълим муассасаларига болаларни қамраб олиш кўрсаткичи вилоятда 21 фоиздан 23,5 фоизга (2,5 фоизга ортди) ўсди.


Ушбу объектларини ўз вақтида фойдаланишга топшириш орқали
10 мингдан зиёд болалар ва ёшларни таълим олишлари, спорт билан шуғулланишлари учун қулай шароитлар яратилди.

 2016 йилда касб-ҳунар коллежларининг 43200 нафар битирувчиларидан жами 40928 нафари ёки 94,7 фоизини бандлиги таъминланди. Ишга жойлашган битирувчилар 24603 нафари 

(61,1 фоизи) ўзлари эгаллаган мутахассисликлари бўйича ишламоқда.

Шунингдек, 2421 нафар коллеж битирувчилари учун тижорат банклари томонидан 32 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилиб, булар ҳисобига 2506 та янги иш ўринлари яратилди.


Мисол учун, Хўжаобод қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи битирувчиси Позилов Бахтиёр, Қишлоқ қурилиш банк томонидан “Акфа эшик ром ишлаб чиқариш” бўйича 50 млн.сўм имтиёзли кредит маблағи олиб, 5 та иш ўрни яратди.


 Муҳтарам Шавкат Миромонович,

Бугунги кунда Андижон вилоятида 2,9 млн. нафар аҳоли истиқомат қилиб, уларнинг 796,9 минг нафари (27,3%) туғиш ёшидаги аёллар, 948 минг нафари болаларни ташкил этади.

Вилоятимиз аҳолисига 390 та тиббиёт муассасалари фаолият кўрсатиб, улардан 53 таси вилоят шифохоналари, шаҳарлар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари, 312 та қишлоқ врачлик пунктлари,
17 та кўп тармоқли марказий поликлиникалар ва 8 та оилавий поликлиникалар сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Жумладан, хисобот даврида вилоятда 269 минг 611 нафар нафақадаги фуқаролар, 50 минг 222 нафар ногиронлар ва 1869 нафар якка-ёлғизлар истиқомат қилиб, шулардан сиҳатгоҳларда даволанишга муҳтож 2100 нафари республикамиздаги 5 та сиҳатгоҳларда соғлиқларини қайта тиклашга амалий ёрдамлар берилмоқда.

Шу ўринда вилоятнинг энг чекка қишлоқлари, шаҳарлардаги тиббиёт бирлашмалари ва оилавий поликлиникаларга асбоб-ускуналари учун
1 млн. 452 минг АҚШ доллари, 89 минг 440 Евро ҳамда 6 млрд.
561 млн. сўм
маблағлар йўналтирилди.

Аҳолига кўрсатилаётгани бирламчи тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида соғлиқни сақлаш тизимида 2550 нафар патронаж ҳамширалари фаолият кўсатиб келмоқда, улар томондан аҳолининг хонадонларига ташриф буюрган ҳолда уй шароитида даволаш юзасидан тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.

Натижа, ҳудудларда оналар ва гўдаклар ўлими кўрсаткичи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан камайди.

 Муҳтарам Шавкат Миромонович,

Аҳолининг ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ногиронларни соғлиги ва ҳаракатланишига кўмак бериш мақсадида 75 млн. сўмлик протез-ортопедик маҳсулотлари  ва 182 дона ногиронлик аравачалари билан таъминланди.

Бундан ташқари, аҳолини ижтимоий қўллаб-қуватлаш мақсдида вилоятдаги 17450 нафар фуқарога ёшга доир,1146 нафар фуқарога ногиронлик, 1408 нафар фуқарога боқувчисини йўқотганлик пенсиялари ва 3016 нафар фуқароларга ижтимоий нафақалар тайинланди.

Фуқароимизга пенсия ва ижтимоий нафақаларни тўлаш учун
 1 трлн. 40 млрд. сўм маблағлар ўз вақтида молиялаштирилиб, ўз вақтида етказилиши таъминланди.  

Муҳтарам Шавкат Миромонович,

Шуни алоҳида такидлаш жоизки, Мустақиллик йилларига қадар вилоятдаги 75 фоиз мурувват уйлари кўримсиз, мослаштирилган биноларда, эски жиҳозлар билан фаолият кўрсатиб келган эди.

Сизнинг ташаббусингиз билан 2016 йил 28 декабрдаги
ПҚ 2705-сон қарорингиз асосида ушбу соҳага тубдан ўзгартиришлар киритилди.

Ушбу муассасаларни Соғлиқни сақлаш тизимига киритиш орқали аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизими яратилди.

Хусусан, 2017-2020 йилллар давомида босқичма-босқич вилоятдаги “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари муассаларида 35 млрд. 283 млн. сўмлик янгидан қуриш ва реконструкция ишлари олиб борилиши белгиланди.

Бундан ташқари, 2017 йилда 1 млрд. сўм вилоят ҳомийлари маблаҳлари ҳисобидан мазкур муассасаларнинг жиҳозлари янгиланишни режалаштириб олдик.

 Муҳтарам Шавкат Миромонович,

Вилоятда табиат муҳофазаси ва унинг захираларидан тежамкорлик билан фойдаланиш, экологик вазиятни барқарорлаштириш, табиатга етказилиши мумкин бўлган салбий таъсирларни олдини олиш ва камайтириш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 4 минг 910 та корхона ва ташкилот назоратга олинган бўлиб, ўтган йилда 548 млн. сўм атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги учун тўловлар ундирилди. Ушбу келиб тушган маблағларнинг 60 фоизи яъни 380 млн. сўм Республика бюджетга ўтказилди.

Бу борада беш йиллик давлат дастури тасдиқланиб, бу асосида атроф муҳитни муҳофаза қилиш тадбирларни амалга ошириш учун жами 17 млрд. сўм ҳамда Осиё тараққиёт банки ҳисобидан 21 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағлар йўналтирилди.

Вилоятда Тошкент шаҳридаги “Акфа Лайт” савдо фирмасининг иккита расмий дилерлари бўлган “Миранда Голд Стил” МЧЖ ва “Енгелберг Гроуп” МЧЖлари томонидан шаҳарлар ва туманларда 81 та савдо шаҳобчаларида яроқсиз люминесцент лампаларни аҳолидан йиғиш масканларини ташкил этиш орқали аҳоли ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 40 мингдан ортиқ ишга яроқсиз люменисциент лампалар йиғиб олинди.  

2016 йил учун вилоятда “Атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ва биологик ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни қайта тиклаш ҳақида”ги чора-тадбирлари асосида 68 та тадбирлар учун
2 млрд. сўмга яқин маблағлар йўналтирилди.

 Муҳтарам Шавкат Миромонович,

Аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш, таълим, ижтимоий таъминот ва соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, баркамол авлодни тарбия қилиш ҳамда ҳудудларда экологик вазиятни яхшилаш бўйича 2017 йилда қуйидаги ишлар амалга оширилади.

Биринчидан, Андижон шаҳридаги вилоят перинатал маркази, вилоят рухий касалликлар шифохонаси, 6-оилавий поликлиника, Шаҳрихон, Хўжаобод, Мархамат, Пахтаобод, Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Булоқбоши туманлари тиббиёт бирлашмалари 34 млрд. сўм маблағ эвазига реконструкция қилинади.

Шунингдек, 3 млрд. сўм маблағ эвазига Андижон шаҳридаги "Саховат" уйида 54 ўринли ётоқхона, кирхона, хаммом ва ошхона биноси янги қурилади.

Учинчидан, вилоят перинатал марказида қурилган янги бинода
30 ўринли касалликга мойил чақалоқлар бўлимини ишга туширилади, вилоят болалар кўп тармоқлик тиббиёт марказида болалар кардиохирургия ва пластик жарроҳлик бўлимларини ташкил қилинади.

Натижасида янги туғилган чақалоқлар ва болаларга ўз вақтида сифатли ёрдам кўрсатиш имконияти яратилади.

Тўртинчидан туманлардаги қишлоқ врачлик пунктларини мақбуллаштириш ишларини ташкил қилиб, 40 та муассаса таъмирдан чмқарилади ва уларни ўрнида замонавий болалар ва аёллар поликлиникаларни ташкил қилинади.

Бундан ташқари, аҳоли яшаш пунктларида санитария ва экологик вазиятни тубдан яхшилаш бўйича барча зарурий чоралар кўрилади.

Бешинчидан, вилоятда истиқомат қилаётган 116 нафар якка-ёлғиз фуқаролар учун хар ой давомида 15 турдаги озиқ овқат ва ноозиқ овқат маҳсулотлари ўз вақтида етказиб берилади.

 Шунингдек 1828 нафар якка ёлғиз фуқароларга 247 нафар тиббий-ижтимоий ҳодимлар бириктирилиб, уй шароитларида уларга кўмак бериб борилади.

Олтинчидан, 2017 йилда жами 66769 та, шу жумладан I чоракда 11591 та янги иш ўринлари яратилади. Шунингдек 41 минг 30 нафар битирувчиларни тўрт томонлама шартномалар асосида ишга жойлаштириш чоралари кўрилади.

 Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Кун тартибидаги масалалар бўйича Сиз томонингиздан белгилаб берилган топшириқ ва вазифаларни сўзсиз ижросини таъминлаш билан аҳолини яшаш турмуш тарзини ва соғломлаштириш ва таълим олиш тимизини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиш биз-андижонликлар учун ҳамиша олий мақсад бўлиб қолаверади, деб Сизни ишонтиришга рухсат бергайсиз.

 Ҳисоботим тугади, эътиборингиз учун раҳмат ! 


Охирги ўзгариш: 15/03/2017 20:41 Кўрилганлиги: 7332
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 277
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг