Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Йиллик таҳлилий маърузалар / “Электрон ҳукумат” тизими доирасида
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

“Электрон ҳукумат” тизими доирасида

 “Электрон ҳукумат” тизими доирасида чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш, ахборот ресурслари билан идоралараро ўзаро ҳамкорлик соҳасида ягона давлат сиёсатини жорий этиш ва интерактив давлат хизматларини кенгайтириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ишлари самарадорлиги пастлигининг сабаблари тўғрисида.

Ассалому алайкум муҳтарам Шавкат Миромонович,

Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари,

Вилоятда ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш, ахборот ресурслари билан идоралараро ўзаро ҳамкорлик соҳасида ягона давлат сиёсатини жорий этиш ва интерактив давлат хизматларини кенгайтириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

2016 йил давомида 85,7 км оптик толали алоқа линияси тортилиб, кенг полосали Интернет тармоғидан фойдаланувчилар сони 20751 нафарга етказилди ва Интернет тармоғидан фойдаланувчилари сони 630 минг нафардан ортди.

Бундан ташқари, Ахборот кутубхона марказларида китобхонларни интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятларини ошириш мақсадида 8,6 км узунликдаги оптик толали алоқа линияси тортилди.

Шунингдек, рақамли телевидениени ривожлантириш мақсадида DVBT-2 стандартида ишловчи 5 кВт қувватга эга бўлган узаткич ўрнатилиб ишга туширилди. Бунинг натижасида Андижон вилояти ахолисининг рақамли телевидение билан таъминлаш даражаси
80 фоиздан 85 фоизга етказилди.

2016 йилда вилоятдаги 38 та корхона ва ташкилотлардан
2390 нафар ходимлар компьютер саводхонлигини бахолаш тизими бўйича аттестациядан ўтказилган бўлса, уларнинг 900 нафари аттестацияни муваффақиятли топширишди (42,2%). 

Вазирлар Махкамасининг 2014 йилги 73-сонли қарорига асосан Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали билан ҳамкорликда 2016 йилда вилоятдаги давлат ва хўжалик бошкаруви, махаллий давлат хокимияти органларининг 230 нафар ходимлар ўқув курсларида ўқитилди.

Электрон ҳужжат айланишининг умумий кириш ва чиқиш корреспонденцияларидаги улуши 100 фоизни ташкил этиб, электрон рақамли имзога эга ходимлар сони 431 нафарга (вилоят ҳокимлигида
94  нафар, шаҳар ва туман ҳокимликларида 337  нафар)
етказилди.

 Муҳтарам Шавкат Миромонович,

Вилоятда ахборот коммуникация технологияларини ва интерактив давлат хизматларини ривожлантириш бўйича амала оширилган ижобий ишлари билан бир қаторда айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилди.

Жумладан, 2016 йил давомида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жами 12572 та мурожаат келиб тушган бўлиб, унинг 390 таси муддати кечиктирилган ҳолда кўриб чиқилган.


Мурожаатчиларнинг жавоблардан қониққанлик даражаси 5 баллдан ўртача 4,99 баллни ташкил этади.

2015 йилда  жами 8372 та мурожаат келиб тушган бўлиб, унинг 546 таси муддати кечиктирилган ҳолда кўриб чиқилган.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сон қарори бўйича вилоят ҳокимининг расмий веб сайти 80,5 балл билан баҳоланган


2015 йилда 72,3 баллга баҳоланган бўлиб, 2016 йил якуни билан 8,19 фоизга ўсиш кузатилган.


Ушбу камчиликни баратаф этиш мақсадида ахборот коммуникация технологиялари йўналишида йўл қўйилган камчиликлар чуқур таҳлил қилинди ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-портали тўлиқ тубдан янгиланди. Ҳусусан, 2016 йилнинг 15 декабридан вилоят ҳокимининг виртуал қабулхонаси ишга туширилди.

 Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Ахборот ресурслари билан идоралараро ўзаро ҳамкорлик соҳасида ягона давлат сиёсатини жорий этиш ва интерактив давлат хизматларини кенгайтириш,  ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича 2017 йилда қуйидаги ишлар амалга оширилади.

Биринчидан, йил давомида 86 км оптик толали алоқа линияси тортиш;

Иккинчидан, 2017 йилнинг биринчи чораги давомида шаҳар ва туман ҳокимликларининг веб сайтларини тўлиқ ишга тушириш ва уларнинг виртуал қабулхонасини ташкил қилиш;

Учинчидан, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳамда тизимдаги ташкилотлар ходимларини Ахборот коммуникация технологиялари соҳасида билим ва малакаларини ошириш мақсадида ўқув курслари ташкил қилиш;

Тўртинчидан, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳамда вилоят ташкилотлари ўртасида тўлиқ электрон хужжат айланишини йўлга қўйиш.

 Муҳтарам Шавкат Миромонович,

Юқоридаги мақсадлар ва бугунги йиғилишда олдимизга қўйилган барча вазифаларни сўзсиз бажаришга энг аввало, менинг бошчилигимда барча масъул вилоят раҳбарлари бутун салоҳият ва имкониятларимизни сафарбар этамиз деб Сизларни ишонтиришга рухсат бергайсиз.

Ҳисоботим тугади.          


Охирги ўзгариш: 15/03/2017 20:42 Кўрилганлиги: 5356
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 131
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг