Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Йиллик таҳлилий маърузалар / Ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш

Ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, озиқ-овқат экинлари майдонларини кенгайтириш ва кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг масъулияти тўғрисида

          Ассалому-алайкум муҳтарам Шавкат Миромонович,

         Қадрли йиғилиш иштирокчилари!

 

Андижон вилоятида қишлоқ хўжалиги йўналишида экин ерларидан самарали фойдаланиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, энг асосийси давлат сиёсатига айланган озиқ-овқат танқислигини олдини олиш  бўйича белгиланган топшириқларнинг ижросини амалга ошириш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2016 йилда 5,3  трлн.сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан
108,1 фоизни (прогноз 106,1 фоиз) ташкил этди.

Шунингдек, 2016 йилда барча тоифа хўжаликлар бўйича жами 2 млн. 451 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, жумладан 1 млн 436 минг тонна сабзавот, 289 минг тонна картошка,
142 минг тонна полиз, 508 минг тонна мева, 75 минг тонна узум етиштирилди.


Маълумот учун: етиштирилган маҳсулотларнинг 379 минг тоннаси қайта ишлашга, 398 минг тоннаси экспортга, 36 минг тоннаси турли ярмаркаларга, 12 минг тоннаси бюджет ташкилотларига ва қолган  1 млн. 625  минг тоннаси ички бозор ва ички истеъмол учун йўналтирилди.


2016 йилда янги ва қайта реконструкция қилиш ҳисобига
210 та лойиҳада 968 гектар янги пакана ва ярим пакана (интенсив) боғлар (100 фоиз), 138 та лойиҳада 543 гектар (122 фоиз) токзорлар барпо қилинди.

         Муҳтарам Шавкат Миромонович,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрь кунги ПҚ-2460-сонли қарорига асосан, 2016 йилда қисқартирилган
2 минг гектар майдонлар ўрнида
589 гектар сабзавот, 368 гектар картошка, 211 гектар интенсив боғлар, 92 гектар янги токзорлар барпо қилинди, натижада 417 та янги иш ўринлари яратилди.


Маълумот учун: 2016-2020 йилларда пахтадан 11 минг 200 гектар, ғалладан 4 минг гектар, жами 15 минг 200 гектар экин ерлари қисқартирилиб, ўрнига озиқ-овқат экинлари экилиши белгиланди.


Аҳолини узлуксиз сабзавот маҳсулотлари билан таминлаш, экспортбоп маҳсулотларни кўпайтириш мақсадида, 26,2 минг гектар майдонга “тўқсонбости” экинлари экилди.

Халқаро ярмарка талабларидан келиб чиқиб, аҳоли шахсий томорқаларида 21 мингдан зиёд хонадонларда лимонарийлар қуриш ишлари бошлаб юборилди, шу кунгача 3 мингга яқини қуриб битказилди.

Шунингдек, аҳоли томорқаларидан бир йилда 3 маротаба ҳосил олиш бўйича илғор тажрибалар ўрганилиб, кенг тадбиқ қилинмоқда.

Ерлардан самарали фойдаланиш мақсадида 2017 йилда мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилот, муассасаларда ва аҳоли хонадонларида лимон етиштирувчи иссиқхоналар ташкил этилиши белгиланиб, тижорат банклари томонидан кредит маблағларини ажратиш масалалари ҳал қилинмоқда.

Ҳудудларга бириктирилган 180 та иқтисодий комплекс ташкилотлари раҳбар-ходимлари томонидан 419 минг хонадонларида ўтказилган, хатлов натижаларига кўра, шу кунга қадар 6 минг 484 та хонадонларда 143 гектардаги лимонарийлар ташкил қилинганлиги аниқланди.

Шу билан бирга, 20 минг 785 та хонадонда 347 гектар майдонда лиморнарий ташкил қилишга талабгорлар аниқланди ва уларнинг сони ортиб бормоқда.

Ҳисобот кунига қадар янги ташкил этилган 709 та агрофирмалар вилоятдаги 6 та тижорат банкларининг бўлимларида ўз ҳисоб-рақамларини очмоқда.


Маълумот учун: Шу кунгача 559 таси ҳисоб-рақамларини очганлар, қолган 150 таси 3 банк иш кунида тўла очиб бўладилар.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2 минг 770 та хонадон эгалари ўзларининг қарийиб
9 млрд. сўмлик маблағлари ҳисобига лимонарий ташкил қилаётган бўлса,
18 мингдан ортиқ хонадонларда тижорат банкларининг агрофирмаларга ажратилиши кўзда тутилаётган имтиёзли кредитлари ҳисобидан лимонарий ташкил қилиниши белгиланган.

Ушбу ишларни жадаллаштириш учун тижорат банкларининг жами
92 млрд. 848 млн.сўм имтиёзли кредит маблағлари зарур бўлмоқда.

жумладан, “Халқ банки” томонидан 13 млрд. 52 млн.сўм, “Асакабанк” томонидан 12 млрд. 340 млн.сўм, “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан 13 млрд. 962 млн.сўм, “Микрокредитбанк” томонидан 8 млрд. 674 млн.сўм, “Узмиллийбанк” томонидан 44 млрд. 820 млн.сўм имтиёзли кредит маблағлари зарур бўлмоқда.


Таморқалардан самарали фойдаланишда илғор технологияларни жорий этиш мақсадида туманлар ҳокимлари ва бир гуруҳ мутасаддилардан иборат гуруҳ Туркия давлатига бориб келиш режалаштирилмоқда.

         Муҳтарам Шавкат Миромонович,

Вилоятда сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги “2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПК-1958-сонли қарори асосида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Вилоят бўйича 431 гектар майдонда томчилатиб суғориш, 1 минг 258 гектар майдонда эгатларга плёнка тўшаб суғориш ва 4000 гектар майдонларида эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш технологиялари жорий қилинди.

 

         Муҳтарам Шавкат Миромонович,

Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил
22 октябрдаги 4478-сонли Фармонига асосан тасдиқланган дастур бўйича вилоятдаги 1 минг 640 нафар фермер хўжаликлари томонидан
умумий қиймати 93,8 млрд. сўм бўлган жами 1 минг 808 та лойиҳалар ишга туширилиши белгиланиб, тўлиқ ижроси таъминланди, натижада
7 минг 896 та янги ишчи ўринлари яратилди.

Жумладан, 174 нафар фермер хўжалиги томонидан 521 гектар майдонларда интенсив усулда боғлар барпо этилиб, боғдорчиликлар ташкил қилинди.

Шунингдек, 106 нафар фермер хўжаликлари томонидан 222 гектар майдонларда токзорлар, бундан ташқари, 76 нафар фермер хўжалиги томонидан 26 гектар майдонларда иссиқхоналар, 44 нафар фермер хўжаликлари томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш лойиҳалари ишга туширилди, 56 нафар фермер хўжалиги томонидан
5 минг 251 тонна қувватга эга музлаткичли омборхоналар ташкил этилди.


Чорвачилик йўналишида 151 нафар фермер хўжалиги томонидан
3 минг 586 бош қорамол боқиш, 114 нафар фермер хўжалиги томонидан
458 минг бош парранда боқиш, 89 нафар фермер хўжалиги томонидан балиқчилик, 87 нафар фермер хўжаликлари томонидан асаларичилик хўжаликлари ташкил этилди.


 

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, озиқ-овқат экинлари майдонларини кенгайтириш ва кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида
2017 йилда қуйидагиларни амалга оширишни режалаштириб олганмиз.

-биринчидан, жами 2 млн. 784 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, шундан 539 минг тонна мева,
84 минг тонна узум, 1 млн. 714 минг тонна сабзавот, 310 минг тонна картошка ва 137 минг тонна полиз маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

-иккинчидан,  443 та лойиҳада 1 минг 37 гектар боғларда, 176 та лойиҳаларда 342 гектар токзорларда янги ва қайта реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш;

 

-учинчидан, 400 гектарда томчилатиб суғориш,  900 гектарда кўчма эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш ва 1 минг 400 гектарда эгатга плёнка тўшаб суғориш технологияларини жорий қилиш;

-тўртинчидан,  кўп тармоқли 1 минг 839 нафар фермер хўжаликлари томонидан умумий қиймати 1 трлн. сўмлик 1 минг 992 та лойиҳаларни ишга тушириш.

-бешинчидан,  69 нафар фермер хўжаликлари томонидан сиғими 23 минг 160 тоннадан зиёд қувватга эга музлаткичлар, яна
69 нафар фермер хўжаликлари томонидан 69 гектар майдонда иссиқхоналар ташкил этиш кўзда тутилган.

 

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Юқоридаги мақсадлар ва бугунги йиғилишда олдимизга қўйилган барча вазифаларни сўзсиз бажаришга энг аввало, менинг бошчилигимда барча масъул вилоят раҳбарлари бутун салоҳият ва имкониятларимизни сафарбар этамиз деб Сизларни ишонтиришга рухсат бергайсиз.

Ҳисоботим тугади.

 

 


Охирги ўзгариш: 15/03/2017 20:41 Кўрилганлиги: 5894
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 139
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг