Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Йиллик таҳлилий маърузалар / Ҳудудларни комплекс ривожлантириш
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилма объектларни жадал равишда қуриш, шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон нарҳлардаги уй-жойларни сиффатли ва муддатида қурилишини таъминлашда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг роли ва шаҳсий масъулияти тўғрисида.

Ассалому алайкум, ҳурматли Шавкат Миромонович,

Қадрли йиғилиш қатнашчилари!

Вилоятда Инвестиция дастури доирасида 2016 йилда
3 та йўл объектларини реконструкция қилиш, умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларидаги 7 та давлат аҳамиятидаги ва 10 та маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларини тўла таъмирлаш белгиланган бўлиб, шундан:

Инвестиция объектлари бўйича А373 “М39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлида 3 та объектда 29,7 млрд. сўмлик (60,2%), тўла таъмирлаш ҳисобланган 7 та ўтувчи объектда 42,3 млрд сўмлик (57,5%)  ишлар амалга оширилди.

“Ягона буюртмачи хизмати” ИК буюртмачилигида 10 та объектда 4,0 млрд. сўмлик (72,4%) тўла таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Бунинг асосий сабаби, автомобиль йўлларини қурилиши ва реконструкцияси учун жами 19022 тонна битум талаб қилиниб, амалда пудрат корхоналари томонидан 10903 тонна, ёки эхтиёжга нисбатан 57 фоиз битум маҳсулоти олиб келинган холос.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 мартдаги (“2015-2019 йилларда инженерлик-коммуникацияси ва йўл-транспорт инфратузилмаларини модернизациялаш ва ривожлантириш дастури тўғрисида”ги) ПҚ-2313 сонли қарорини ижроси бўйича 105 км узунликдаги маҳаллий ҳокимликлар тасарруфидаги ички йўллар таъмирланди ва бу ишларга 9 млрд. 780 млн. сўм миқдорида маблағлар сарфланди.

2017 йилда жами 19 та объектда 55 млрд. сўмлик реконструкция ва тўла таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда ушбу объектлар бўйича лойиҳа-смета хужжатлари тайёрланиб, экспертиза ҳулосалари олинган. Мазкур ишларни амалга ошириш учун 10400 тн йўлбоп суюқ битум маҳсулоти зарур бўлади.

Вилоят иктисодиёт тармоқлари ва аҳолисини 2016-2017 йиллар куз-қиш мавсумида электр энергияси билан таъминлашни яхшилаш мақсадида 67 дона трансформаторлар катта қувватлисига алмаштирилди, шунингдек, 1566 км электр узатиш тармоқлари, 663 дона трансформатор пунктлари ва 793 дона тармок трансформаторлари тўла таъмирланди, 4333 км  электр узатиш тармоқлари, 1745 дона трансформатор пунктлари жорий таъмирланди.

2016 йилда Инвестиция дастурига асосан 11,5 млрд. сўм маблағ эвазига 51 та ичимлик суви (75,6 км., 24 та қудуқ) объектларини қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ бажарилиб, бунинг натижасида 47 мингдан зиёд аҳоли тоза ичимлик сув билан таъминланди.

2017 йилда Инвестиция дастури асосида республика бюджетининг 13 млрд. 950 млн.сўм маблағи ҳисобига вилоятнинг 36 та аҳоли пунктларида 76км. сув тармоқлари, 26 дона сув қудуқлари3 та бино ва иншоотларни қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш ва фойдаланишга топшириш режалаштирилди.

Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29январдаги(“2016 йилда турар-жой массивлари қурилиши дастури ва келгусида индустриал базани ривожлантириш чора-тадбирлари ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибда уй-жойлар қурилишини маҳаллийлаштириш тўғрисида”ги)ПҚ-2483-сонли қарорига мувофиқ жорий йилда вилоятнинг 27 тақишлоқ массивларида намунавий лойиҳалар асосида 1139 тауй-жойлар қурилиб фойдаланишга топширилиб, барчасига уй эгалари кўчириб киритилди.

Дастургаасосан уйларга39,1 км ичимлик суви, 24,8 км электр, 35,7 км газ тармоқлари тортилиб,  22,4 км да 1-босқич шағаллаш ишлари бажарилди, 17 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги (“2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги)ПҚ-2639 сонли қарорига асосан вилоятда 2017 йилда жами 1165 дона уй-жойлар қурилиши режалаштирилган бўлиб, шундан Дастур доирасида 2016 йилда Андижон туманида 2 дона 16 хонадонли 2 қаватли ва Бўз туманида   10 дона 2 сотихли, 2 ва 3 хонали, жами 42 та уй-жойларда  қурилиш ишлари якунланиб, объектлар фойдаланишга топширилди.

 

Ҳозирда қолган уй-жойларга танланган ер майдонларида лойиҳани жойларга боғлаш ишлари амалга оширилиб ер майдонлари қурилишга шай ҳолатга келтирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил   22 ноябрдаги (“2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги)ПК-2660 сонли қарорига асосан 2017-2020 йилларда Андижон вилоятида жами 1554 хонадонли 37 та шундан, 2017 йилда 294 хонадонли 7 та кўп қаватли турар жой бинолари қурилиши белгиланиб, Андижон шаҳрида 7 та турар жой бинолари қурилишига ер майдонлари ажратилиб, қурилиш ишлари бошланди.

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Кун тартибидаги масала юзасиданкелгусида қуйидагиларни ўз олдимизга вазифа қилиб олганмиз:

- биринчидан, Инвестиция дастуридаги 4 та йилдан йилга ўтувчи объектларни 2017 йилда фойдаланишга топшириш чоралари кўрилади;

шунингдек, 2016 йилда йўл қурилишдаги қолоқликни бартараф этиш бўйича битум заҳирасини яратиб, объектларни фойдаланишга топшириш;

-иккинчидан,2017 йил дастурига биноан қурилиши, реконструкция қилиниши ва капитал таъмирланиши белгиланган               103 та, шундан 34 та ижтимоий соҳа объектлари белгиланган тартибда танлов савдоларини ўтказиш ва қурилишини таъминлаш;

-учинчидан,  2017 йил дастурига мувофиқ 19 та массивда қурилиши режалаштирилган 1139 та намунавий уй-жойларни танлов савдоларини ўтказиб, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш;

шунингдек, Андижон шаҳрида 294 хонадонли 7 та турар жой биноларини қурилиши якунланиб, фойдаланишга топширилади.

Ҳурматли Шавкат Миромонович,

Юқоридаги мақсадлар ва бугунги йиғилишда олдимизга қўйилган барча вазифаларни сўзсиз бажаришга энг аввало, менинг бошчилигимда барча масъул вилоят раҳбарлари бутун салоҳият ва имкониятларимизни сафарбар этамиз деб Сизларни ишонтиришга рухсат бергайсиз.

Ҳисоботим тугади.


Охирги ўзгариш: 15/03/2017 20:41 Кўрилганлиги: 5793
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 191
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг