Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Йиллик таҳлилий маърузалар / Кекса фуқароларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимлари самарадорлигини ошириш
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Кекса фуқароларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимлари самарадорлигини ошириш

Кекса фуқароларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимлари самарадорлигини оширишда, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни мустаҳкамлашда ҳокимликлар ва бошқа жамоат ташкилотларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг масъулияти тўғрисида.

Ассалому алайкум, ҳурматли Шавкат Миромонович,

Қадрли йиғилиш қатнашчилари!

 Вилоятда 269611 нафар нафақадаги фуқаролар, 50222 нафар ногиронлар ва 1869 нафар якка-ёлғизлар истиқомат қилиб, шулардан сихатгохларда даволанишга мухтож 2100 нафари Республикамиздаги 5 та сихатгохларда  соғликларини қайта тиклашга кўмаклашилди.

Аҳолининг ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ногиронларни соғлиги ва ҳаракатланишига кўмак бериш мақсадида 60.0 млн сўмлик протез-ортопедик маҳсулотлари  ва 182 дона жами қиймати  15.0 млн сўмлик ногиронлик аравачалари билан таъминланди.

Вилоятда хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтириш мақсадида давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан ўзаро ҳамкорликда маънавий-маърифий тадбирлар комплекс равишда амалга ошириб борилди.

Бу борада 454 та мактабгача таълим муассасаларидаги “Зумрадойлар давраси”,  749 та умумтаълим мактабларида, 129 та академик-лицей ва касб-ҳунар коллежларида, 4 та олий таълим муассасаларида иш олиб бораётган “Ораста қизлар” тўгараги, 868 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги “Ораста қизлар” давраси машғулотлари орқали тадбирлар манзилли ташкил этилди.

Бу жамоатчилик тўгараклари томонидан 958 марта давра суҳбатлари, маърифий тадбирлар ўтказилиб, уларга 114.960 нафардан ортиқ ёшлар ҳамда ота-оналар вакиллари иштирок этдилар.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси билан биргаликда, қизларни эрта ёшда, тўйдан олдин тиббий кўрикдан ўтмасдан ҳамда ноқонуний турмуш қуришининг аянчли оқибатлари, оилаларда тиббий маданиятни ошириш, хотин-қизларнинг ноқонуний чет давлатларга чиқиб кетишларини, тўй ва бошқа оилавий маросимларни дабдабали ўтказишни олдини олиш, бу борада жамоатчиликнинг масъулиятини оширишга қаратилган “Разолат” спектакли тайёрланди ва 2016 йилнинг 19 май куни дастлабки премьераси намойиш этилди.

Ушбу спектакль жами 15 минг нафардан зиёд томошабинларга намойиш этилди ва долзарб мавзуларни ўз ичига олганлиги эътироф этилди.

Ўзбекистон давлати мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан “Ким эдигу, ким бўлдик?” мавзусида маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилган маънавий-маърифий комлпекс чора-тадбирлар асосида вилоятдаги 868 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг 4000 тадан ортиқ кўчаларида давра суҳбатлари ўтказилди. Уларга  200 минг нафардан ортиқ иштирокчилар жалб этилди.

Хотин-қизлар учун миллий урф-одат ва қадриятларга хос ўзбекона либосларнинг замонавий шаклларини яратиш ва тарғиб қилиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳамда таълим муассасаларида “Кийиниш маданияти”, “Миллий либослар - аёлларимиз кўрки”, “Либос - инсон ички дунёсининг  кўриниши” мавзуларида алоҳида тартибда тушунтириш тарғибот тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган тадбирларнинг барчасига 200-250 нафардан худудлардаги уй бекалари жалб этилди.

2016 йилнинг 15 март куни  Андижон шаҳридаги “Тошкент - премиум” тантаналар саройида вилоят ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан миллий қадриятларимизни ҳамда анъаналаримизни мазмунан бойитиш, уларни кенг аҳоли, шунингдек, ёшларнинг онгига янада чуқурроқ сингдириш, миллий либосларимизни кенг тарғиб қилиш мақсадида вилоят ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, “Ҳунармандлар” уюшмаси вилоят бўлимлари, Андижон шаҳридаги “Зуҳра” гўзаллик салони ҳамкорлигида “Миллий қадриятимиз – миллат кўзгуси” шиори остида миллий ва замонавий либослар форуми ўтказилди.

Унда вилоятдаги 15 тадан ортиқ юқори малакали дизайнерлар, стилистлар, моҳир чеварлар ўзлари томонидан тайёрланган асосан миллий матоларимиздан, инсон саломатлиги учун зарарли бўлмаган банорас, адрас ва атлас матоларидан миллийлик уйғунлигидаги замонавий либослар тўпламларининг тақдимоти билан иштирок этдилар.

Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалаларида аёллар ва қизларни жисмоний тарбия ва спортга фаол жалб қилиш, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида "Аёллар спорт фестивали", "Гимнастика барча учун",  “Соғлом оила", “Отам, онам ва мен – аҳил спортилар оиласимиз” мусобақалари ўтказилиб, унинг қуйи босқичларида 70 минг нафардан зиёд уй бекалари бўлган хотин-қизлар иштирок этдилар.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси мамлакатимизда тинчлик, осойишталик ва фаровонликни янада мустаҳкамлашнинг муҳим шарти сифатида оилаларда соғлом маънавий муҳитни, хусусан, ўзаро хурмат-эҳтиром, эр-хотин ўртасида, ота-оналар билан фарзандлар, қайнона-келин ўртасида, қўни-қўшнилар ўртасида меҳр-оқибат руҳини яратиш мақсадида “Оиланинг олтин қўрғони”, “Маънавият оиладан бошланади” комплекс чора-тадбирларини амалга оширди.

Ушбу маънавий-маърифий комплекс чора-тадбирлар доирасида вилоят миқёсида 50 дан ортиқ кўрик-танловлар, 20 минг мартадан ортиқ давра суҳбатлари, учрашув ва мулоқотлар ташкил этилди.

Жумладан, “Меҳрибон қайнона”, Қайнонам - онам менинг”, “Ён қўшним - жон қўшним”, “Гулшан аро гулчеҳралар”, “Намунали оила”, “Намунали ёш оила”, “Отам, онам ва мен спортчилар оиласимиз”, “Ҳунарманд оила”, “Санъатим-саодатим” кўрик-танловлари уюшқоқлик билан ўтказилиб, уларга 60 минг нафардан ортиқ хотин-қизлар жалб этилди.

Хусусан, “Гулшан аро гулчеҳралар” танлови 48 минг нафарга яқин ўқувчи-қизлар, 25.481 нафар опа-сингиллар ва келин ойиларни қамраб олди.

Вилоятда хотин-ўртасидаги маънавий-маърифий тадбирларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда уларга психологик, маънавий, ҳуқуқий ва тиббий маслаҳат ёрдамлари кўрсатиш мақсадида жамоатчилик асосида фаолият олиб бораётган “Аёллар маслаҳат маркази”га салоҳиятли ва бой ҳаётий тажрибага эга бўлган аёллар жалб этилди. Ушбу марказларга ҳудудий ҳокимликлар томонидан жой ажратилиб, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан компьютер жамланмаси ҳамда офис мебеллари билан таъминланди. Бу жамоатчилик институти томонидан йил давомида 13443 нафар хотин-қизларга тиббий, ҳуқуқий, психологик ва ижтимоий ёрдам ва маслаҳатлар берилди.

Хотин-қизлар ўртасида олиб борилаётган маънавий-маърифий тадбирларни амалга оширишда вилоятдаги 868 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган 332 нафар отин аёлларнинг салоҳиятидан унумли фойдаланилмоқда.

Отин аёлларнинг диний ва дунёвий билимларини ошириш, мамлакатимизда кечаётган сиёсий жараёнлардан, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлардан хабардор этиб бориш ҳар ойда икки марта шаҳарлар, туманлар бош отин ойилари учун вилоятдаги турли соҳаларнинг етук мутахассислари иштирокида ҳар ойда 2 мартадан ўқув семинарлари ўтказиб борилди. Семинарлар давомида ҳудудларда 2 тадан бош отин аёлларнинг фаолияти таҳлил этилиб, бош отин ва ҳудудлардаги отин аёлларнинг ижобий тажрибалари оммалаштирилди.

Вилоятда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш юзасидан 4 минг мартадан ортиқроқ давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар, савол-жавоб кечалари ташкил қилинди. 50 дан ортиқ йўналишларда кўрик-танловлар ўтказил. 6 марта вилоят илмий-амалий, 7 марта кўргазмали-амалий, 36 марта ўқув  семинарлари, 11.026 марта давра суҳбатлари ташкил этилди. Ўтказилган тадбирларда 979.270 нафар хотин-қизлар жалб қилинди.

Хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтиришда вилоятдаги оммавий ахборот воситалари имкониятларидан самарали фойдаланилиб, влиоят телерадиокомпанияси ва вилоят газеталарида соҳага доир ўтказилган маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда  етук мутахассисларнинг давра суҳбатлари 500 мартадан ортиқ ёритилди.

Хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтириш  борасида олиб борилаётган тарғибот-тушунтириш ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар вилоят ҳокимлиги соати йиғилишларида 2016 йил давомида 14 марта муҳокама қилинди.

 2017 йилда қуйидагиларниамалага ошириш режалаштирилди

Биринчидан, Андижон шаҳридаги вилоят перинатал маркази, вилоят рухий касалликлар шифохонаси, 6-оилавий поликлиника, Шаҳрихон, Хўжаобод, Мархамат, Пахтаобод, Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Булоқбоши туманлари тиббиёт бирлашмалари 34 млрд. сўм маблағ эвазига реконструкция қилинади.

Шунингдек, 3 млрд. сўм маблағ эвазига Андижон шаҳридаги "Саховат" уйида 54 ўринли ётоқхона, кирхона, хаммом ва ошхона биноси янги қурилади.

Иккинчидан, Вилоят перинатал марказида қурилган янги бинода 30 ўринли касалликга мойил чақалоқлар бўлимини ишга туширилиши натижасида янги туғилган чақалоқларга ўз вақтида сифатли ёрдам кўрсатиш имконияти яратилади.

Учинчидан, Вилоятда истиқомат қилаётган 116 нафар якка-ёлғиз фуқаролар учун хар ой давомида 15 турдаги озиқ овқат ва ноозиқ овқат маҳсулотлари ўз вақтида етказиб берилади. Шунингдек 1828 нафар якка ёлғиз фуқароларга 247 нафар тиббий-ижтимоий ҳодимлар бириктирилиб, уй шароитларида уларга кўмак бериб борилади.

Тўртинчидан, Ногиронлар ва кексалар соғлиғини муҳофаза қилиш, уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида
2017 йилнинг I чорагида Республикамизда фаолият кўрсатаётган
5 та сихатгоҳларга 525 дона йўлланмалар берилади. 


Охирги ўзгариш: 15/03/2017 20:42 Кўрилганлиги: 5389
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 137
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг