Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Инвестиция / АНДИЖОНДА ҲИНДИСТОН ЯРМАРКАСИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

АНДИЖОНДА ҲИНДИСТОН ЯРМАРКАСИ

Андижон шаҳрида «Ҳиндистон ярмаркаси» деб номланган савдо кўргазмаси ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Ҳиндистон ҳунармандлик буюмлари экспортини ривожлантириш кенгаши томонидан ташкил этилган кўргазмада ҳинд диёрининг тикувчилик, ёғоч ўймакорлиги, уй-рўзғор, заргарлик, эсдалик совғалари каби миллий ҳунармандлик буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган йигирмадан ортиқ фирма ва компаниялар маҳсулотлари намойиш этилмоқда.












Бир неча йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур кўргазма икки давлат халқларининг маданий-иқтисодий алоқаларини янада мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда.
Кўргазма давомида тадбиркор ва ишбилармонлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, савдо-сотиқ алоқаларини йўлга қўйиш борасида шартнома ва келишув битимлари имзоланиши кўзда тутиляпти.

Бугундан бошланган Ҳиндистон маҳсулотлари кўргазмаси 30 июлга қадар давом этади.



Охирги ўзгариш: 19/09/2018 19:21 Кўрилганлиги: 4992
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 205
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг