Бошқарманинг асосий вазифалари ва функциялари
Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари хисобланади:
-
тасарруфидаги худудда соғлиқни сақлаш сохасидаги Давлат сиёсатини
амалга ошириш;
- фуқаролар саломатлигини мухофаза қилиш сохасидаги қонунчиликнинг бажарилишини таъминлаш;
- аҳолига тиббий ёрдамни ташкил қилиш, тасарруфидаги худудда Оналик ва болаликни мухофаза қилишнинг самарали тизимини ташкил этиш;
- тасарруфидаги Даволаш профилактика муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, улар томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифати, бюджет маблағларидан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш;
- профилактик соғликни сақлашни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш;
- тасарруфидаги худудда соғлиқни сақлашни Бошқаришнинг барча даражаларида ахолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ташкил қилиш ва мустахкамлаш;
- Бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, мақсадли дасатурларни амалга ошириш асосида соғлиқни сақлаш тизимини ислохни таъминлаш;
- Соғлиқни сақлашни техника билан қайта жихозлаш ва унинг моддий базасини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш, ташхис қўйишга беморларни даволаш ва соғломлаштиришга замонавий технологиялар ва техника воситаларини жорий этиш;
- Фан-техника ва илғор тажриба ютуқларини тиббиёт амалиётига жорий қилиш;
- Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини тайёрлаш хамда уларни касбий даражасини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
- Хусусий соғлиқни сақлаш тизимларини фаолиятини ривожлантиришга ва ташкил қилишга кўмаклашиш;
- хорижий инвестицияларни, халқаро ташкилотлар, жамғармалар ва жамоат ташкилотлари маблағларини соғлиқни сақлаш тизимига жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш;
Соғлиқни сақлаш Бошқармасининг функциялари.
Соғлиқни сақлаш Бошқармаси ўз зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ Қуйидаги асосий функцияларни амалга оширади:
- тасарруфидаги худудда соғлиқни сақлашни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди, уларни амалга оширишда, Давлат жамоат тузилмаларини ўзаро хамкорлигини таъминлайди;
- аҳолига дастлабки тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил қилади, ундан барчанинг бахраманд бўлишини таъминлайди, тиббий ҳизматлар кўрсатиш сифатини, тиббий санитария стандартларига риоя қилинишини назорат қилади;
- мунтазам назоратдаги беморлар контингентининг тиббий кўрикдан ўтказилишини таъминлайди;
- касалланиш профилактикасини такомиллаштириш ва ахолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, тиббий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш чора-тадбирларини қуради;
тасарруфидаги бутун худудда ахолига фавқулодда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлайди;