Андижон вилоят статистика бошқармасининг асосий вазифалари ва функциялари
статистика соҳасида ягона сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, статистикани ташкил этишнинг замонавий халқаро статистика стандартларига жавоб берадиган самарали тизимини таъминлаш;
- илмий асосланган, бозор иқтисодиёти асосий принципларига жавоб берадиган ягона статистика методологиясини ҳамда миллий ҳисоблар тузишни таъминловчи ва халқаро статистика стандартларига мувофиқ бўлган кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
- жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида рўй бераётган жараёнларни ҳар томонлама тавсифловчи статистика ва ҳисобот кўрсаткичларининг тезкорлигини, ишончлилигини ва холислигини таъминлаш;
- давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, юридик шахслар, давлат муассасалари, халқаро ташкилотлар ва жамоатчиликни белгиланган тартибда статистика маълумотлари билан таъминлаш.