Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Бошқарув органларининг вазифалари ва функциялари / Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг низоми
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг низоми

Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг

 

                                                                                                  Н И З О М И


Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг

Н И З О М И

Умумий қоидалар

Вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати вилоят ҳокимининг
2015 йил 11 ноябрдаги 273-қ сонли қарорига  мувофиқ ташкил этилган бўлиб, ҳокимликнинг таркибий қисми ҳисобланади ва ўз фаолиятида вилоят ҳокимига бўйсунади.

Ахборот хизмати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишларига, йиғилиши баёнларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.

Ахборот хизмати асосий вазифалари

Ҳокимликнинг ахборот сиёсатини амалга оширишга каратилган медиа-режани ишлаб чиқиш;

ҳудудий ОАВ позицияси ҳамда ҳудуддаги жамоатчиликнинг ҳокимлик фаолиятига нисбатан фикри тўғрисида вилоят ҳокимлиги раҳбариятини тезкор хабардор қилиш;

вилоят ҳокимлиги раҳбариятига ҳудудий муаммолар тўғрисида қисқа ахборот хабарларини мунтазам  тақдим этиб бориш;

ҳокимлик фаолияти тўғрисида янгиликлар, лавҳалар ва бошқа материаллар тайёрлаб ёритиш;

ҳокимлик фаолиятига дахлдор ахборот материалларини тайёрлаш (матбуот хабарномалари, фото бюллетенлар, видео ва аудиоматериаллар, интервю ва ҳоказо);

ОАВ, бошқа ташкилот ва фуқаролар томонидан ҳокимлик фаолияти юзасидан берилиши мумкин бўлган саволларига жавобларни олдиндан тайёрлаш;

келишилган ҳолда, ҳоким ёки бошқа ҳокимлик ходимларининг матбуот анжуманлари, брифинглар, интервью ва фуқаролар билан учрашувларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш;

ҳокимликнинг расмий веб-сайти учун ахборотни тайёрлаш;

ҳокимлик ва ҳудуддаги бошқа ташкилотлар фаолияти тўғрисида ОАВ хабарларини мониторинг ва таҳлил қилиш;

ҳокимлик фаолияти тўғрисида эълон қилинган маълумотларнинг ишончлилигини таҳлил қилиш;

Ахборот хизматини бошқариш

Ахборот хизматига Андижон вилояти ҳокими томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади. Ахборот хизмати бошлиғи айни пайтда вилоят ҳокимининг Матбуот котиби ҳисобланади.

Ахборот хизмати бошлиғи ўз ваколатлари доирасида:

Ахборот хизмати фаолиятига раҳбарлик қилади ва юклатилган вазифаларнинг тўлақонли бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Ахборот хизмати Низоми ва Иш режаси асосида унинг иш юритиш услубларини такомиллаштириш, юклатилган вазифаларга жавобгарлигини кучайтириш чора-тадбирларини белгилайди ва амалга оширади;

ҳокимликда амалда бўлган идоравий меъёрий ҳужжатлар, Ички-тартиб қоидалар ва йўриқномаларга мувофиқ Ахборот хизматида иш юритишни тезкор, аниқ ва тўғри олиб борилишини таъминлайди;

       Ахборот хизмати ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳокимликнинг котибият, гуруҳ ва бўлимлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда вилоят ташкилот, корхона ва муассасалар билан зарурий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда, уларнинг ижросини ташкил этиш ва назорат қилишда, бажарилишини мақсадли ўрганишда иштирок этади;

Вилоят ҳокими ҳамда унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишлар ҳамда кенгашларда, шунингдек, бошқа идоралар томонидан ўтказиладиган мажлисларда Ахборот хизмати ваколатига кирадиган масалаларни тайёрлашда ва муҳокама қилишда қатнашади.

Ахборот хизматининг ҳуқуқлари

Ахборот хизмати ўзига юклатилган вазифаларни тўлиқ амалга ошириш мақсадида ҳокимлик марказий аппарати, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, вилоят ташкилот, корхона, идора ва муассасалар билан ҳамкорликда иш олиб бориш, ваколат доирасига кирувчи масалалар бўйича уларнинг фаолиятини ўрганиш ва амалий услубий ёрдам кўрсатиш;

ҳокимлик марказий аппарати йиғилишларида, ўз фаолиятига тегишли масалалар юзасидан ҳоким ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган мажлисларда иштирок этиш;

Ахборот хизматини тугатиш ва қайта ташкил этиш

Ахборот хизматининг фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда вилоят ҳокими қорори асосида тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин.



Охирги ўзгариш: 16/12/2016 21:53 Кўрилганлиги: 6107
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 185
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг