Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Бошқарув органларининг вазифалари ва функциялари / Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси

Давлат рақобат қўмитасининг вазифалари ва функциялари 

Қуйидагилар Давлат рақобат қўмитасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг устав жамғармаларидаги давлатга тегишли активларни ҳамда акциялар пакетлари (улушлари)ни хусусий мулкка сотиш, давлат мулкининг хусусий мулк эгаларига сотилишида очиқлик ва ошкораликни таъминловчи давлат мулкидан чиқаришнинг янги шакл ва усулларини жорий этиш, инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятларининг улар томонидан бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш бўйича тизимли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; 

Қаранг: Президентнинг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони 2-бандининг биринчи, иккинчи хатбошилари

энг авваало, акциядорлик жамиятларининг капиталлашуви ва рентабеллиги ўсишини рағбатлантириш ҳисобига фонд бозорини, айниқса иккиламчи фонд бозорини ривожлантириш, тадбиркорлар ва аҳолининг хабардорлигини кенгайтириш, уларнинг биржа операцияларида фаол иштирокини таъминлаш бозор инфратузилмасини янада такомиллаштириш, савдоларни электрон шаклда ўтказишга тўлиқ ўтиш чора-тадбирларини тизимли асосда амалга ошириш;

Қаранг: Президентнинг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони 2-бандининг биринчи, учинчи хатбошилари

акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорларнинг ва кузатувчи кенгашларнинг ролини тубдан оширишга, миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлашга, корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан ижро этувчи органларнинг акциядорлар олдидаги масъулиятини кучайтиришга йўналтирилган корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш;

Қаранг: Президентнинг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони 2-бандининг биринчи, тўртинчи хатбошилари

монополияга қарши самарали тартиботлар ўрнатиш ҳамда товар ва молия бозорларида рақобат чекланишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини амалга ошириш, рақобат ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш бориш;

Қаранг: “Табиий монополиялар тўғрисида”ги Қонун (Янги таҳрири) 10-моддасининг тўртинчи хатбоши; Президентнинг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони 2-бандининг биринчи, бешинчи хатбошилари

рақобат муҳитини ривожлантириш учун қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ва зарур шарт-шароитларни шакллантириш, товарлар (ишлар, хизматлар) бозорларида, биринчи навбатда ички истеъмол бозорида ва реклама соҳасида инсофсиз рақобатга чек қўйиш чора-тадбирларини амалга ошириш, жамоат тузилмалари билан яқиндан мувофиқлаштирилган ҳолда истеъмолчиларнинг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;

Қаранг: Президентнинг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони 2-бандининг биринчи, олтинчи хатбошилари

паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини чуқур таҳлил қилиш, уларни, биринчи навбатда, янги инвесторларни жалб этиш, модернизациялаш ва технологик қайта жиҳозлаш, маҳсулот таннархини пасайтириш ва ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, янги рақобатбардош маҳсулот турларини ўзлаштириш ҳисобига молиявий соғломлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Қаранг: Президентнинг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони 2-бандининг биринчи, еттинчи хатбошилари; ВМ 2003 йил 26 августдаги 368-сон "Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва банкрорт қилиш борасидаги функцияларни бажариш, судгача ва суд санациясини ўтказиш, банкрот корхоналарнинг ташқи бошқаруви бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Қаранг: Президентнинг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони 2-бандининг биринчи, саккизинчи хатбошилари

 Давлат рақобат қўмитасининг асосий функциялари

Давлат рақобат қўмитаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

хусусийлаштириш объектларини сотишдан олдин тайёрлаш ва реализация қилиш, инвесторлар томонидан мажбуриятлар бажарилиши мониторингини олиб бориш соҳасида:

ностратегик корхоналарда давлатнинг иштирокини қисқартиришни таъминлайди;

манфаатдор давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларини жалб этган ҳолда хусусийлаштириш бўйича давлат дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

хусусийлаштириш объектларини сотишдан олдин тайёрлашни амалга оширади ва хусусийлаштиришнинг, шу жумладан, иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари корхоналарининг, аниқ инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул бериладиган объектларни хусусийлаштиришнинг шартномавий шартларини белгилайди;

хусусийлаштириш объектлари, шартлари ва шакллари юзасидан қабул қилинадиган қарорларнинг ошкоралиги ва очиқлигини таъминлайди, хусусийлаштириладиган корхоналар - эмитентлар ва улар томонидан чиқариладиган қимматли коғозлар тўғрисидаги ахборотни тарқатади, шунингдек маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб этиш мақсадида реклама-ахборот ишларини амалга оширади;

хусусийлаштириш объектларининг сотувчиси функциясини амалга оширади, уларнинг бошланғич сотув нархини, инвестициялар ҳажмини, савдоларнинг тури ва шартларини белгилайди, шу жумладан, давлатга тегишли қимматли қоғозларни мустақил равишда ёки шартнома асосида жалб этиладиган маҳаллий ва хорижий инвестиция воситачилари орқали ички ва халқаро бозорларда, биржа савдолари ва биржадан ташқари савдоларда сотади;

хусусийлаштириш объектларининг олди-сотдиси бўйича Давлат рақобат қўмитаси томонидан тузиладиган битимларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши, шу жумладан, инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши мониторингини олиб боради;

Қаранг: ВМ 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон Қарори билан тасдиқланган “Давлат мулки объектларини танлов савдоларида ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини ва турларини белгилаш, шунингдек давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларининг харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом 18-бандининг иккинчи хатбоши

янги мулкдорга хусусийлаштирилган объектга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордер (сертификат) беради, шунингдек харидорнинг хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачисига унинг томонидан сотиб олинган акцияларни ўтказишга (разблокировка қилишга) депо топшириғини тақдим этади; (ЎзР ВМ 23.09.2015 й. 274-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

хусусийлаштириш билан боғлиқ жараёнларни таҳлил қилади ҳамда хусусий мулкдорлар томонидан хусусийлаштириш объектлари сотилишининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлайдиган хусусийлаштиришнинг янги шакллари ва усулларини жорий этиш, шу жумладан, мулкий муносабатларни тартибга солувчи нормаларни такомиллаштириш юзасидан таклифларни шакллантиради;


Киритилган вақти: 15/02/2017 12:06 Кўрилганлиги: 5963
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 175
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг