Бош саҳифа / Янгиликлар

Янгиликлар

МИБ томонидан 100 миллион сўмлик зарар ундирилди

10.10.2018

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси органлари томонидан назорат тадбирлари жараёнида жойларда айрим нопок фуқаролар томонидан электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви тармоқларига қонунга хилоф равишда ўзбошимчалик билан уланиб ёки бошқа усуллар орқали давлат мулкини талон‑торож қилаётганликлари ҳолатлари аниқланмоқда.


АНДИЖОН ВА ҲИНДИСТОН ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЯНАДА КЕНГАЙМОҚДА

07.10.2018

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида жойлашган Шарда университети Президенти жаноб Прадип Кумар Гуптани қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 30 сентябрь – 1 октябрь кунлари Ҳиндистонга ташрифи доирасида икки мамлакат ўртасида туризм, фармацевтика, фан, техника ва инновациялар, ҳуқуқ ва адлия, соғлиқни сақлаш ва тиббиёт илми, ҳарбий таълим, илмий-техник соҳаларида, қишлоқ хўжалиги ва турдош тармоқларда ҳамкорликни ривожлантиришга доир 17та ҳужжат имзоланган қайд этилди. Андижон вилояти билан Гужарат штати ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш, Андижон шаҳрида Эркин фармацевтика зонасини ташкил этиш тўғрисидаги келишувлар Бобур юрти ва Ҳиндистонни янада яқинлантиргани қайд этилди.

АНДИЖОНДА ХИНДИСТОННИНГ ШАРДА УНИВЕРСИТЕТИ ФИЛИАЛИ ОЧИЛАДИ

06.10.2018

Андижон шаҳрида Ҳиндистоннинг Шарда университети филиали ташкил этилади.

Жорий йилнинг 6 октябрь куни Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида жойлашган Шарда университети Президенти, профессор Прадип Кумар Гупта ҳамда халқаро алоқалар ва лойиҳалар бўйича вице-президенти Ашок ДарянинАндижонга ташриф буюрдилар.

КОНТЕЙНЕР ПОЕЗДИ ҚАТНОВИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

06.10.2018

Бугун "Андижон-I" темир йўл станциясига илк бор экспресс-контейнер поезди етибкелди.

Шу тариқа "Ўзбекистонтемир йўллари" акциядорлик жамияти октябрь ойидан бошлаб "Тошкент-Поп-(Роустон)-Марғилон-Андижон" йўналишидаюк ташувларини амалга оширишга киришди. Мазкур контейнер поезди дастлаб ҳафтада бир маротаба синов тариқасида хизмат кўрсатади. Кейинчалик, талабдан келиб чиқиб, рейслар сони кўпайтирилади.Пойтахтдан йўлга чиққан контейнер поезди 10 соатда етиб келади.

ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИ КЎКРАК НИШОНИ ТАЪСИС ЭТИЛДИ

04.10.2018

“Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаганлик ҳолати юзасидан

04.10.2018

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан алимент тўловчиларни ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, ишсиз алимент тўловчиларни ишга жойлаштириш, қарздорликларни бартараф этиш юзасидан қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

2018 йил 1 октябр куни Мархамат туман идоралараро хўжалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архивининг янги биноси очилиши бўлиб ўтди.

01.10.2018

2018 йил 1 октябр куни Мархамат туман идоралараро хўжалик хисобидаги шахсий таркиб хужжатлари архивининг янги биноси очилиш маросими бўлиб ўтди.

ИЖРО УСТИДАН ҚАТЪИЙ НАЗОРАТ ЗАРУР

29.09.2018

Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сентябрь ойининг сўнгги шанба куни вилоят марказидаги болалар Қўғирчоқ театрида шаҳар ва туманлардан келган 123 нафар фуқаронинг мурожаатларини тинглади. 

МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ: ТАНҚИД САНОАТЧИЛАРНИ ТАШАББУСГА БОШЛАДИ

27.09.2018

Президентимиз томонидан шу йилнинг 27 февралъ куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизга кириб келаётган маҳсулотлар импорти ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги танқидий баҳоланганди. Айтиш лозимки, вилоятимиз саноатида муҳим ўрин эгалловчи “GM –Uzbekistan” АЖда фойдаланиладиган бутловчи буюмларни маҳаллийлаштириш ҳам талаб даражасида, деб айтиш қийин.Бу ўз ўзидан ишлаб чиқарувчиларни изланишга ва янги ташаббусларни илгари суришгабошлади. Хонобод шаҳридаги “GOFRA-TECH” масъулияти чекланган жамияти томонидан янги лойиҳаларни амалиётга жорий этилаётганибунга ёрқин мисол бўла олади.

ДИҚҚАТ! ТЕЗЛИКНИ ЎЛЧОВЧИ МОБИЛЬ ДАСТУРЛАНГАН АПАРАТ КОМПЛЕКСИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

26.09.2018

Андижонда шу йилнинг 25 сентябридан бошлаб, вилоят ҳудудидан ўтган халқаро ва давлат аҳамиятига эга бўлган йўлларнинг ҳавфли ҳудудларида йўл транспорт ходисаларини олдини олиш, ҳайдовчиларни белгиланган тезлик меъёрларига амал қилишларини таъминлаш мақсадида янги замонавий « AvtoCon-SC/M TR.uz» тезликни ўлчовчи мобиль дастурланган апарат комплекси ишга туширилди.

Бир кечанинг ўзида мазкур комплекс ёрдамида 250 та қоида бузарлик аниқланди.

 
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 186
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг