Янги замон, янги тушунчалар, янги иннавацион ғояларда намоён бўлади. Ўзбекистон эса, энг ривожланган давлатлар қаторида ўзининг одилона, креатив сиёсати билан янгиланиб бораётганлиги кундан кун кўзга ташланиб бормоқда.
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Мирзоҳид Ботиров ҳақида бир қатор хабарлар тарқалди. Унда “Ёшлар олами” аккаунти эгасининг “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги суҳбатларнинг скриншотлари эълон қилинган.
Андижон шаҳрида тез ёрдам чақиришнинг инновацион усулини тадбиқ этишда дастлабки ишлар бошланди, Саll-марказларини ташкил этиш бир неча босқичли мураккаб жараёнларни ўз ичига олади ва кенг кўламли тадбирларни амалга оширишни талаб этади, бу талабларни бажаришда Андижон вилоятининг барча туман ва шаҳар ҳокимликлари, масъул ташкилотлар билан биргаликда тадбирлар режалари амалга оширилмоқда. Ушбу тадбирларни амалга оширишда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг шахсий назорати ва алоҳида кўрсатмалари катта ёрдам бермоқда.
"Табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланишда бир қатор қонунбузарликлар аниқланди." Айнан, мана шундай сарлавҳа остида "Ўзнефтгазинспекция" томонидан тарқатилган пресс-релизда, ушбу ташкилот кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларига ҳудудларда табиий ва суюлтирилган газни ўғирланиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида хабар берди. Аммо унда келтирилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди - деб хабар беради "Ҳудудгазтаъминот" АЖ Матбуот хизмати.
Бугун Хўжаобод туманида жойлашган “Навигул” қўшма корхонасида вилоят ҳокими раислигида 2019 йилда Озиқ-овқат хавфсизлиги дастури доирасида амалга ошириладиган ишларни бажарилиши ҳамда 2020 йилда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар бўйича кенгайтирилган танқидий-таҳлилий йиғилиши бўлиб ўтди.
Ҳабарингиз бор куни кеча вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида Халқ депутатлари Кенгашиларининг олтинчи чақириқ биринчи сессиялари бўлиб ўтди.
Бугун вилоят раҳбари соҳа мутасаддилари ва вилоят фаоллари иштирокидаги йиғилишда 2019 йилда амалга оширилган ишлар, ютуқлар ва камчиликлар хусусида тўхталар экан, вилоят фаолларига юзланиб, 2020 йилда икки карра кўпроқ меҳнат қилиш кераклигини алоҳида уқтириб ўтди.