2017 йилнинг 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги қарори эълон қилинган эди.
Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида “Меҳнат муҳофазаси ёш ходимларни қўллаб-қувватлайди” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Унда аҳолига муносиб меҳнат шароити яратиш, иш жойида ходимларнинг руҳиятига таъсир этувчи салбий омиллар ва уларни бошқариш йўллари, фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш механизмлари ва ишчиларнинг самарали фаолият олиб боришлари учун ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмоновнинг навбатдаги қабул куни ўтган шанба, 28 апрелда Андижон шаҳридаги А.Навоий боғининг амфитеатрида ўтказилди. Унда турли муаммолар билан келган фуқаролар ва юридик шахслар иштирок этдилар.
Вилоятимиз марказида жойлашган Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиёт фанлари чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб интернат ва шоир номи билан аталувчи майдон шеърият ихлосмандлари, пойтахтдан ташриф буюрган шоир ва ёзувчилар, қўшни Қирғизистон республикасидан ҳамда турли вилоятлардан келган меҳмонлар билан тўлди. Мактаб-интернатда ташкил этилган музейнитомоша қилиб, шоир овози ёзилган аудио тасмаларни эшитганлар қалбида унга эҳтиром янада кучайди.
Дунё янги давр - ахборот даврида яшамоқда. Глобаллашув шароитида «Ким ахборотни эгалласа, ўша дунёни эгаллайди», деган ғоя тобора ижтимоий воқеликка айланиб боряпти. Ҳозирги кунга келиб, ҳамма интернетга осонгина мобиль телефонлар ёки компьютер тармоқлари орқали уланиб олмоқда. Олам вертуаллашиб қолгандай. Исталган маълумотни ҳеч қийналмасдан осонгина топишингиз мумкин, фойдали маълумотлар изласангиз бу - яхши лекин ғоявий жиҳатдан бўш ва ёмонликни тарғиб қилувчи, миллий менталитетимизга зид бўлган вайронкор, беҳаё маълумотлар оламига кириб қолсангиз-чи? Интернет бежизга халқаро ўргимчак тўрига ўхшатилмайди.
Ҳақиқий шоирлар ўлмайдилар, халқ қалбида яшайдилар.Асарлари кўнгил мулки бўлиб қолади.
Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф эл ардоғига муяссар бўлган ижодкордир. Истеъдодли шоир таваллудининг 64 йиллигини нишонлаш учун вилоятимизда катта тайёргарлик кўрилмоқда. Маҳалла, мактаб, коллеж ва олий ўқув юртларида турли тадбирлар ташкил қилиняпти.
Инсон ҳаётда бир марта яшайди. Бу неъматни инъом этган уни асрашни ҳам марҳамат қилгани муқаддас китобларимизда қайта-қайта таъкидлаб ўтилади. Нафақат ўзимиз, балки яқинларимизнинг ҳаётини асраш хаммамизнинг бурчимиздир. Айниқса, йўлларда харакат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ҳаётимизнинг асрашнинг муҳим шартларидан биридир.
Андижон давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросига бағишланган мулоқот-семинар бўлиб ўтди. Унда таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳудудий бўлимлари ходимлари, мактабгача, халқ таълими бошқармалари мутахассислари ва мутасадди ташкилотлар вакиллари, нодавлат таълим соҳасида фаолият юритиш истагида бўлган тадбиркорлар иштирок этдилар.
Муҳтарам Биринчи Президентимиз Ислом Каримов “Табиийки, “оммавий маданият” деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди” деб бежиз таъкидламаганлар.