(Кунчиқардаги шаҳардан репортажлар)
Сўзимизнинг аввали
Андижон вилояти Хонобод шаҳрининг мафтункор табиати, мусаффо ҳавоси, дунёнинг турли минтақаларидан келтирилиб, маҳаллий иқлим шароитида мустаҳкам илдиз отган ноёб дов-дарахтлари, гулу чечаклари таърифи етти иқлимга ёйилган десак, муболаға бўлмас. Бу сўзларни дил-дилдан ҳис этмоқ учун шаҳар марказидан унинг энг юқори қисмига элтувчи осма йўлда бир бор сайр қилсангиз, Хонободнинг шундоққина биқинида жойлашган – салқин шабадада чайқалаётган Андижон сув омборининг майин эпкинидан баҳраманд бўлсангиз кифоя: яна бу гўзал макон сари ошиқишингиз шубҳасиз.
Оқшом чоғи сўлим Хонобод шаҳридаги марказий майдон турли ёш ва касбдаги мусиқа шайдолари билан гавжум бўлди. “Хонобод таровати” анъанавий ёшлар фестивали дастуридаги “Назм ва наво” кечаси бошланди.
Анжуман иштирокчиларини вилоят ҳокимининг ўринбосари Серобиддин Исмоилов ва шаҳар ҳокими Мусахон Мамадалиев қизғин муборакбод этдилар.
Байрам тадбири Андижон шаҳридаги муҳташам “Тошкент премиум” тантанлар саройида давом этди.
Унда сўзга чиққан вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов йиғилганларни фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги билан муборакбод этиб, Иккинчи жаҳон урушида она- Ватан учун жонини фидо қилган 10 мингга яқин анлдижонликларнинг мардлиги, жасорати ҳеч қачон унитилмаслигини такидлади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ 5 млн. сўмдан пул мукофотлари,махсус тайёрланган қимматбаҳо қўл соатлари ва Президент номидан табрикномалар айтиб ўтди.
Бир неча кундан буён давом этаётган Хотира ва Қадрлаш куни тадбирлари вилоятимиз марказида катта тантана билан давом этди. Унда иштирок этганларнинг таассуротлари бир олам бўлди. Айниқса, ёшларнинг, болажонларнинг қувончи чексиз. Ҳақиқий сайлга айланган байрам шодиёналари хаяжонли лаҳзаларга бой бўлди. Кўзида завқ ва хавас билан парадни кузатаётган оппоқ ҳарбий либосдаги ўспирин эътиборимизни тортди.
Хотира ва Қадрлаш куни тантаналари Андижонда умумхалқ байрами сифатида оммавий тарзда кенг нишонланди. Айтиш мумкинки, истиқлолга эришганимиздан буён мазкур сана бу каби ёрқин, бу каби самимий руҳда байрам қилинмаган, нуронийларга бу даражада юксак эътибор берилмаган, десак муболаға бўлмайди, албатта.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси томонидан жорий йилнинг 2 майкуни Асака туманида жисмоний ва юридик шахслар билан сайёр учрашувлар ташкил этилди.
Андижонда 9 май Хотира ва Қадрлаш куни олдидан ҳарбий парад бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлиги, Мудофаага кўмаклашувчи ”Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши, мудофаа ишлар бошқармаси ҳамда ҳарбий қисмлар томонидан ташкил этилган тадбир Асака туманидан бошланди.
Ўтганларни хотирлаш, уларнинг руҳини шод этиш, кексаларни эъзозлаш халқимизга хос юксак фазилатдир.
Вилоят ҳокимлигида халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман Кенгашларига сайлов ўтказувчи комиссиялар фаолиятида сайлов қонунчилиги меъёрлари, уларни таъминлашда амалий ва услубий ёрдам, тизимга киритилган ўзгаришлар юзасидан амалий давра суҳбати ташкил этилди.
Бугун ота-оналар орасида фарзандини компьютер, телефон ва бошқа қимматбаҳо замонавий технологиялар билан сийлаш баробарида, улар бу "мўъжиза"лардан қандай мақсадларда фойланаётганини назорат қилмайдиганлар борлиги ҳеч кимга сир эмас. Айрим ёшлар телефонидаги ёзувлар, видео тасвирларга кўзингиз тушганида ҳайрат ва ҳаёдан терга ботасиз. Маънавиятли одам учун бу чиндан ҳам аҳлоқсизлик, фожеа.