Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ахбороти
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 7 августдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади:*)
Андижон вилоятида жорий йилнинг биринчи ярмида 1 минг 550 дан ортиқ оила ажралиб кетишининг олди олинган, 1 минг 973 та ажрим қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг раислигида 2018 йилнинг 27 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларидан келиб чиқиб, Улуғнор тумани, Мингчинор МФЙ худудида«Жиноят хақиқати ва адолат» мавзуида тадбир бўлиб ўтди.
Ушбу жараённи олиб бориш учун вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги "Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Андижон олимпия захиралари коллежи манежи танлаб олинди ва белгиланган талаблар асосида тест синовларини ўтказиш учун тайёрланди.
Ҳукумат қарори билан “Алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорлари, ички ишлар вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 майдаги “Ўзбекистон Республикаси йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда ушбу қарор билан тасдиқланган “2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш” Концепцияси ва уни 2018-2019 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг ижросини таъминлаш бўйича вилоятимизда ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Унга кўра вилоятда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг вазиятли харитаси тузилиб, авария ўчоқлари аниқланмоқда ва уларни бартараф этиш чоралари белгиланмоқда.
Андижон шаҳри, Сой маҳалла фуқаролар йиғини Кўнчилик кўчасида истиқомат қилувчи бир гуруҳ дўстлар Андижон сойида чўмилаётиб, АКМ русумли жанговор қурол топиб олишди. Дастлаб уни оддий темир, деб ўйлаган Иброҳимжон Тоштемиров кейин қурол эканлигини кўриб, сувга ташлаб юборди. Одилжон Йўлдошев уни ўзи ҳунар ўрганаётган устахонага олиб келди.
Фуқаролар мурожаатлари бўйича Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг навбатдаги қабулида 162 та мурожаатлар кўриб чиқилди.
Шаҳрихон туманининг «Қашқар диёри» фермер хўжалигида пахта очилди.
Андижон шаҳридаги Боғишамол даҳасида вилоят ҳокимлигининг ҳаракати ҳамда қурувчиларнинг шижоати эвазига 35 кунда янги маҳалла барпо этилиб, 82 та оила шинам уй-жойларга эга бўлди.
Бугун ушбу ҳудуд яна катта қурилиш майдонига айланди. Яна қўшимча 30 та уй қурилишига қизғин киришилди. Бунёдкорлик ишлари эрта тонгда кексаларнинг дуоси билан бошланди. 100 ортиқ техника ёрдамида уйларнинг пойдевори кўтарилмоқда.