Ўзбекистон Республикаси Президенти бугун, 12 ноябрь куни «2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Ўзбекистонда энг кам ойлик олиб ишлайдиган шахсларнинг ойлиги ҳам оширилади. Бу ҳақда молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов ОАВ вакиллари билан учрашувда маълум қилган.
Андижон шаҳридаги 30-умумий ўрта таълим мактаби қўшни Қирғизистон Республикасининг Қорасув тумани Хабибулло Тожиматов номидаги 80-ўрта мактаби жамоаси билан дўстлик ришталарини боғлаган. Жорий йилнинг апрель ойида Андижонга ташриф буюрган меҳмонлар мактабда олиб борилаётган ишлар билан танишиб қайтган эдилар. Май ойида Қорасув туманидаги мактабларда ўқитиш жараёнлари ўрганилди.
Бугун ҳимматли кўнгилилар далалардаги пахта ҳосилини жадал йиғиштиришга кўмаклашяптилар. Андижоннинг «оқ олтин» хирмони кундан кунга юксалмоқда.
Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ўтган йилнинг 27 октябрь куни фуқаролар қабулини ўтказди. Андижон шаҳри, Хурсандлик МФЙдан Гулноза Исмоилова, Андижон тумани, Чем маҳалласи, Навқирон кўчаси, 88 уйда яшовчи Дилдора Қамбарова, Андижон тумани, Қоратут МФЙ, Зомин кўчаси, 38-уйда турувчи Инобатхон Артиқова, Пахтаобод тумани, Муҳидинбой МФЙ, Олтин йўл кўчаси, 71-уйда истиқомат қилувчи Тоҳиржон Содиқов, Асака тумани, Юқорибўз МФЙ, Чек кўчасидан Дилноза Дадабоевалар ўзларини қийнаётган масалаларни айтиб, ёрдам сўрашди.
Жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5552-сон Фармони қабул қилинди.
Андижон шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ичида биринчи халқаро мақомдаги қўл жанги маркази фойдаланишга топширилди.
Унда вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди ва спорт соҳасида андижонлик ёшлар қўлга киритаётган ютуқлар хусусида сўзлади. Қисқа муддат ичида қуриб битказилган ушбу марказ келгусида ўнлаб халқаро тоифадаги спорт усталари, Осиё ва жаҳон чемпионларини етиштириб беришига умид билдирди.
Андижон шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт ўйингоҳида“Мардона яшамоқ, Ватанни асрамоқ – чин инсон бахти!” шиори остида ҳарбий техникалар кўргазмалари, парадлар ва таниқли эстрада хонандалари иштирокида ёшлар фестивали ўтказилди.
Жаҳон иқтисодиёти тараққиётига разм солар эканмиз, бу борада автомобилсозлик соҳасининг ўрни беқиёс эканлигига амин бўламиз. Юқори сифатли технологик маҳсулотларга бўлган эҳтиёж кун сайин ортишига қарамай уни ишлаб чиқарувчи давлатлар сони саноқли.