Андижон шаҳрида мухташам Ёшлар маркази фойдаланишга топширилди.
Очилиш тантаналарида давлат ва нодавлат ташкилотлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Маросимда
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Алишер
Саъдуллаев ва Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев йиғилганларни қизғин
табриклаб, мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати, келажак авлод камолотига
алоҳида эътибор, истеъдоди ва салоҳиятини намоён этиш учун барча шарт-шароитлар
яратилаётганини алоҳида таъкидладилар.
“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти томонидан электр энергияси таъминоти йўналишида қиш мавсумини беталафот ўтказиш, юзага келаётган носозликларни ўз вақтида бартараф этиш, ишчи-хизматчиларга қулайликлар яратиш мақсадида ҳамда 22 декабрь – Энергетиклар куни муносабати билан “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти ва унинг тизимидаги туман, шаҳар электр таъминоти корхоналарига хизмат автомашиналари топширилди.
Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидаги устувор
йўналишлардан бири бу - ижтимоий соҳани ривожлантиришдир.
Чекка ва олис ҳудудлардаги аҳолига маданий хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида махсус мусиқий техник ускуналар билан жиҳозланган маҳаллий ихтисослаштирилган 2 та «Автоклуб» транспорт воситаси Президент совғаси сифатидаМаданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев томонидан вилоят маданият бошқармасига тантанали топширилди.
Вилоят ҳокими тадбиркорлар билан мулоқотда ана шунга эътибор қаратди
Ўтган якшанба куни Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида қарийб беш соат давом этган очиқ мулоқотда тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар, истиқболдаги режалар муҳокама этилди.
Избоскан туманида “Ватанпарварлик ойлиги” муносабати билан бир фатор тадбирлар ўтказиляпти. Куни кеча туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман маҳалла жамғарма фонди ва бир қатор корхона, ташкилот вакиллари “Мотамсаро Она” ҳайкали олдидан жам бўлишди. Ватанимиз сарҳадларини ҳимоя қилиб, мардларча ҳалок бўлган ўғлонлар пойи гуллар қўйилиб, хотираси ёдга олинди.
Жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5552-сон Фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, эндиликда, савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда - 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилиши белгиланди.
Бугун Андижон вилоятида ҳарбий ватанпарварлик ойлиги кўтаринки руҳда бошланди.
Вилоят марказидаги Бобур майдони. Юртни ардоқлаш, мардлик ваэлпарварлик рамзи бўлган буюк аждодимиз номи ила аталувчи муқаддас қадамжо ёшу-кексалар билан гавжум.
Президентимизнинг 2017 йилда Андижон вилоятига ташрифи чоғида тақдимот қилинган Булоқбоши туманидаги “Shenfen-bridge of friendship” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси қурилиши вилоятимизга инвестиция олиб кириш сурати ўсиб бораётганининг яна бир ифодасидир.
Байрам шукуҳи кезиб юрган айни кунларда кўрсатилаётган хизмат сифатини янада юксалтириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини аҳолига нисбатан арзон нархларда етказиб бериш мақсадида Андижон шаҳрининг сергавжум ҳудудларида анъанавий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркалари иш бошлади. Ушбу ярмаркалар шаҳарнинг 16 та ҳудуди ҳамда барча шаҳар-туманларнинг марказларида 2018 йилнинг 10 декабридан 2019 йилнинг 3 январигача ўтказилиши белгиланган бўлиб, 30 турдан ортиқ қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда сотилиши белгиланган ва маҳсулотларнинг узлуксизлигини таъминлаш учун таъминотчи корхоналар, агрофирма ва фермер хўжаликлари бириктирилган.