Бош саҳифа / Янгиликлар

Янгиликлар

Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси

10.12.2018

 Вилоят ҳокими ташаббуси билан 15 декабрдан 15 январгача “Ҳарбий ватанпарвалик ойлиги” деб эълон қилинган эди ва ойлик доирасида  Андижон шаҳридаги ҳарбий қисмларнинг бирида вилоятимиздаги ҳарбийларнинг оилалари учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Унда 45 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг 1700 га яқин бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.

“Улоқ”– чавандозларнинг синов майдони

09.12.2018

Ҳар йили республикамизда декабрь ойининг иккинчи якшанбаси “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” сифатида кенг нишонланади. Жорий йилда ҳам вилоятимизда ушбу санани кенг нишонлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги ходимларини меҳнатларини алоҳида тақдирлаш мақсадида 2018 йилнинг 9 декабрь куни вилоят ҳокими соврини учун катта “Улоқ-кўпкари” ташкил этилмоқда.

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИНИНГ ЙИЛ САРҲИСОБИ

09.12.2018

Андижон шаҳридаги “Тошкент Премиум” тантаналар саройида “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан байрам тантанлари бўлиб ўтди. Унда миришкор боғбонлару уста пахтакорлар, пилла илмининг билимдонлари ва механизаторлар ҳамда жорий йилнинг ҳосилини йиғиб олишда ўз ҳиссаларини қўшган барча соҳа вакиллари бир пиёла чой устида йил сарҳисобини қилдилар. 

ФАОЛ МЕҲНАТКАШЛАР ТАҚДИРЛАНИШДИ

08.12.2018

Вилоят ҳокимлигида  “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан бир гуруҳ илғорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда  вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов йиғилганларни қўшалоқ байрам билан табриклар экан, Президентимиз томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини, мамлакатимизда соҳани ривожлантириш, бу соҳада меҳнат қилаётганларнинг меҳнатларини қадрлаш борасида бир қатор қарор ва фармонларни ҳаётга тадбиқ этилаётганлигини таъкидлади. Айниқса, ўтган  йилдан бошлаб ҳар йили декабрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимиз бўйича “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” сифатида нишонланишининг Қонун билан белгилаб қўйилиши, соҳани ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида юқори натижаларга эришиш учун қилинаётган самарали меҳнатларда тобланган, ўзларининг камтарона меҳнатлари билан ўз ҳиссаларини қўшган меҳнаткашларнинг  ҳукуматимиз томонидан унвонлар билан тақдирланиши ҳам ушбу соҳа республикамизнинг энг муҳим соҳалари қаторида бўлиб қолишини алоҳида эътироф этди.  

Конституция куни муборак!

07.12.2018

Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда вилоятимиз давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, шаҳар ва туман ҳокимликларидан фаоллар, вилоят ҳамда шаҳар-туман халқ депуталари Кенгашларининг депутатлари, сиёсий партиялар ва нодавлат нотижорат ташкилотларидан вакиллар иштирок этдилар.  

ҚУЛАЙ ФУРСАТНИ БОЙ БЕРМАНГ ИШБИЛАРМОН ИНВЕСТОРЛАР !

04.12.2018

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5552-сон Фармони қабул қилинди.

КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛЛАРИ ТЎЛИҚ МОЛИЯЛАШТИРИЛДИ

03.12.2018

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил13 сентябрь кунги 731-сонли қароригаасосан вилоятимизда ун ва қолиплинонмахсулотларинихарид қилишбўйичаойлик компенсация пуллари жорий йилнинг декабрь ойи учун жами 124508 нафар фуқароларга 2.712 млн сўм миқдорида маблағ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси томонидан тўлиқ молиялаштирилди.


“ҲАРБИЙ КИТОБХОН” ТАНЛОВИ

29.11.2018

Вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов ташаббуси билан вилоятимизда 15 декабрдан 15 январгача “Ҳарбий ватанпарварлик” ойлиги деб  эълон қилинди. 

“E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида шаффоф ва қулай нархларда бўш бинолар сотилмоқда !

26.11.2018

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5552-сон Фармони қабул қилинди.

ТАРҒИБОТГА ЭЪТИБОР

22.11.2018

Бобур номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш   бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги қарори ижросига бағишланган  семинар бўлиб ўтди.

 
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг