Ўзбекистон футбол ассоциациясини Испаниянинг «Реал» академияси билан имзолаган шартномасига асосан Хави Вира ва Эктор Висенте каби етук мутахассислар Андижонга келдилар. Ўзлари билан мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятидан танланган, 2 нафардан жами 28 нафар ёш футболчи, 14 нафар мураббий билан ташриф буюрдилар.
Андижон шаҳридаги “Марказий деҳқон бозори”да “Асал байрами”нинг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда 40 нафар асаларичилар ўзининг 17 турдаги асал маҳсулотини намойиш этяпти.
Республикамиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга мос бўлишига қарамай, ҳал этилиши лозим бўлган муҳим масалалар кўп.
Улуғнорликлар жорий йилда ўтган йилларга нисбатан янада фаол меҳнат қилишиб, пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан ўтказдилар ва вилоятда Пахтаобод туманидан сўнг иккинчи бўлиб йиллик шартнома режасини бажардилар.
Бутунжаҳон талабалар куни муносабати билан Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилоят Кенгашининг «Ёш адолатчилар» қаноти ташаббуси остида Андижон туманида «Ватан келажаги ёшлар қўлида» лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.
17 ноябрь - “Бутунжаҳон талабалар куни” муносабати билан вилоятимизда “Ўзбекистон менинг фахрим – талабалик олтин даврим” шиори остида талабалар ҳафталиги ташкил этилди. Мазкур ҳафталикда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши томонидан вилоятдаги барча олий таълим муассасалари талабалари ўртасида турли хил давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар, учрашувлар ва кўрик-танловлар ўтказилди.
Андижон шаҳар ҳокимлигида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалаларига бағишланган брифинг ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.
Вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан ҳуқуқ хизматчилари орасидан “Ойнинг энг яхши ходими”ни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган эди. Шунга кўра, эндиликда жамоаси орасидан мунтазам равишда ойнинг энг яхши ходими аниқланиб, рағбатлантириб борилади.
Андижон шаҳридаги "Тошкент премиум" тантаналар саройида вилоятимиз тиббиёт ходимлари шарафига байрам дастурхони ёзилди. Унга тизимда меҳнат қилаётган саломатлик посбонлари, профессор-ўқитувчилар, фахрийлар таклиф этилдилар.
Кеча Андижон шаҳридаги «Соғлом авлод» ўйингоҳида Ўзбекистон футбол чемпионатининг пролигасида тўп сураётган вилоятимизнинг асосий жамоаси Фарғонанинг «Истиқлол» клубини қабул қилди. Беллашув 2:1 ҳисобидамайдон эгалари фойдасига ҳал бўлди. «Андижон» очколар сонини 63 тага етказиб, муддатидан аввал суперлигада ўйнаш имконини берувчи йўлланмани нақд қилиб қўйди.