Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга сафари давомида “Жўшқин Гужарат – 2019” халқаро инвестиция саммитида Марказий Осиё мамлакатларидан бош меҳмон, шунингдек, Гужаратда бўлиб ўтадиган йирик инвестиция форумида Ҳиндистон ҳамкори сифатида иштирок этиши кутилмоқда.
Андижон вилоятиҳокими бошлигидаги расмий делегациянинг иккинчи иш кунида Ҳиндистоннинг AUNDE INDIA компанияси билан 10 миллион долларлик келишувга эришилди.
Айни кунларда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Ҳиндистоннинг Янги Деҳли шаҳрида хизмат сафарида бўлиб туришибди.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳрида бунёд этилган замонавий уйларнинг ҳарбийларга топширилиш тантанали маросимида иштирок этди.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, таъзим бажо келтирди. Шунингдек тадбирда жамоатчилик вакиллари, ҳарбийлар, фахрийлар ҳамда жамоат ташкилотларининг ходимлари анъанага мувофиқ гул қўйишди. Маросим сўнгида Ватан посбонлари шахдам қадам ташлаб, сафда юриб ўтдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Республикамизда юқори технологияли фармацевтика корхоналарини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга инвестицияларни, энг аввало, Ҳиндистон Республикасидан тўғридан-тўғри инвестицияларни фаол жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ички бозорни ўзимизда, шу жумладан, маҳаллий доривор ўсимликлар хом ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида ишлаб чиқарилган юқори сифатли дори воситалари билан тўлдириш, шунингдек, Андижон вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланиш асосида янги иш ўринларини яратиш ва республикамиз аҳолиси даромадларини ошириш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топган кун ҳамда Ватан ҳимоячилари байрами муносабати билан ўз хизмат вазифасини ўтаётган вақтда вафот этган Избоскан туман ички ишлар бўлими ходими Илҳомжон Ҳайдаров туғилиб ўсган хонадонига вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташриф буюрди. Иномжон ака ва Моҳирахон опага ҳамдардлик билдирар экан, мана шундай мард, жасур фарзандни вояга етказгани учун уларга миннатдорчилик билдирди.
Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят жамоатчилиги, Андижон гарнизони ҳарбий хизматчилари, Қуролли Кучлар фахрийлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари ва уларнинг оила аъзолари иштирок этдилар.
Андижон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ва 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида ҳарбий юриш ва техникалар паради ўтказилди. Унда 35 мингдан ортиқ ҳарбийлар ва фуқаролар иштирок этдилар.