Фирдавс хотирасида 2016 йилнинг ҳар бир куни, ҳар бир лаҳзаси сақланиб қолди. Чунки уларнинг ҳар қайсиси Бразилиянинг Рио-де Жанейро шаҳрида ўтказилган XV Паралимпия ўйинларига тайёргарлик ва оламшумул ғалабанинг қўлга киритилиши, халқ олқишлари билан боғлиқ онлардир.
Андижон иқтисодиёт коллежида "Камолот" ЁИҲ Андижон шаҳри кенгаши томонидан шаҳримиздаги ўрта махсус, каcб-ҳунар коллежи ва академик лицейлардаги бошланғич ташкилот етакчилари ҳамда иқтисодиёт фани ўқитувчилари учун "Менинг бизнес ғоям" лойиҳаси доирасида "Тадбиркорликка илк қадам" мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Пахтаобод туманидаги марказий шифохона давлат дастури асосида янгидан қурилмоқда.
Балиқчи тумани ҳақида гап кетганда, беихтиёр донгдор пахтакорлар Хайрихон Эргашева, Ҳакимжон ота Қаюмов, Ширмонхон Саломова, филология фанлари доктори, профессор Абдулҳамид Нурмонов, халқ ҳофизлари ака-ука Исроилжон ва Исмоилжон Ваҳобовлар кўз олдимизга келади.
Тошкентдаги Халқаро бизнес марказида Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Мамин бошчилигидаги делегациянинг Тошкентга ташрифи доирасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича 16-Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.
Соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан яхшилаш масаласига бағишлаб жорйи йилнинг 5 январь ва 7 февраль кунлари ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакат Президенти Шавкат Мирзиеёв мутассадиларга аниқ топшириқлар берган эди.
2017 йил 22 февраль куни Андижон вилоят ҳокими Абдурахмонов Шухратбек Қўшақбаевичнинг қарорига кўра, Мамиров Абдурашид Райимжонович Бўз тумани ҳокими лавозимига тайинланган.
2017 йил 22 февраль куни Андижон вилояти ҳокими Абдурахмонов Шухратбек Қўшақбаевичнинг қарори билан Улуғнор тумани ҳокими ўзгартирилди.
Kun.uz таҳририяти жамоаси Андижон вилоятига ижодий сафар қилди.
Андижон қўғирчоқ театрида "Ўзбеккино" миллий агентлиги қошидаги "Киноактёр" театр-студиясининг "Тўмарис" спектакли намойиш этилди. Тақдимотга вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида жамоатчилик вакиллари, зиёлилар, ўқувчи ва талабалар, театр мухлислари ташриф буюрдилар.